Нифос ҳолатда талоқ қўйиш
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 144 марта кўрилди
Ҳайз ва нифос ҳолатда талоқ қўйиш бидъат ва ҳаром амалдир. Агар у икки суратда бирор киши аёлига ражъий талоқ қўйса, аёлга қайтиш вожиб бўлиб қолади. Ражъат қилишга ҳукм қилиниши икки ҳолатда қўйилган талоқни воқе бўлишига далил бўлади.
قَوْلُهُ وَطَلَاقُ الْبِدْعَةِ إلخ وَكَذَا الطَّلَاقُ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ مَكْرُوهٌ لِمَا فِيهِ مِنْ تَطْوِيلِ الْعِدَّةِ عَلَى الْمَرْأَةِ ، وَكَذَا فِي النِّفَاسِ أَيْضًا.
“Бидъат талоқ деган қавли... Шунингдек аёл кишига иддани чўзилиб кетиши мумкин бўлгани боис ҳайз ҳолатда талоқ қилиш макруҳдир. Шунингдек, нифосда ҳам” .
وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ وَكَانَ الطَّلَاقُ وَاقِعًا وَيُسْتَحَبُّ لَهُ أَنْ يُرَاجِعَهَا وَالْأَصَحُّ أَنَّ الرَّجْعَةَ وَاجِبَةٌ هَكَذَا فِي الْكَافِي
“Вақт жиҳатидан бидъат бўлган талоқ – ҳайз кўрувчи мадхулун биҳани ҳайз ҳолатда ёки яқинлик қилинган покликда талоқ қилишдир. Талоқ воқе бўлади ва у (эр) учун ун (аёл)га ражъат қилмоқлиги мустаҳаб бўлади. Саҳиҳ қавл, “Кофий”да келишича ражъат қилиш вожибдир” (Фатвои ҳиндия).