Ўлимдан кейин талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 156 марта кўрилди
Бир киши аёлига: “Ўлганимдан кейин талоқсан” ёки “Мени ёки сени вафотингдан кейин талоқсан” деса, бундай суратда талоқ воқе бўлмайди. Чунки, ўлимдан кейин талоқнинг тушишини имконияти йўқ. Имконияти бўлмаганда талоқ воқе бўлмайди.
أَنْت طَالِقٌ وَاحِدَةً أَولا أَوْ مَعَ مَوْتِي أَوْ مَعَ مَوْتِك لَغْو لِأَنَّ مَوْتَهُ مُنَافٍ لِإِيقَاعِ الطَّلَاقِ مِنْهُ وَمَوْتَهَا مُنَافٍ لِوُقُوعِهِ عَلَيْهَا
“Сен бир талоқсан ёки талоқ эмассан ёки ўлганимдан кейин ёки ўлганингдан кейин талоқсан” дейиш бекордир. Чунки, эрнинг ўлими ундан талоқ, аёлни ўлиши эрдан аёлга талоқни воқеъ бўлишига зиддир”.