Кечгача ёки келаётган ойгача ёки келаси йилгача талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 144 марта кўрилди
Бир киши аёлига: “Кечгача ёки келаси ойгача ёки келаси йилгача ёки келаётган ёзгача ёки келаётган қишгача талоқ” деса, бу суратлар билан талоқни воқе бўлишини уч кўриниши мавжуд. Улар:
1. Белгиланган вақт ўтишидан кейин талоқ тушушини ният қилса, вақт ўтгандан кейин талоқ бўлади. Масалан, кечгача талоқ дейилганда, кеч ўтгандан кейин талоқ воқе бўлади;
2. Бу сўзларни айтиб, талоқни дарҳол тушушини ният қилса, бир ражъий талоқ воқе бўлади;
3. Бу сўзларни айтиб бирор ниятни қилмаса, вақт ўтгандан кейин талоқ воқе бўлади.
وَلَوْ قَالَ: أَنْتِ طَالِقٌ إلَى اللَّيْلِ أَوْ إلَى شَهْرٍ أَوْ إلَى سَنَةٍ أَوْ إلَى الصَّيْفِ أَوْ إلَى الشِّتَاءِ أَوْ إلَى الرَّبِيعِ أَوْ إلَى الْخَرِيفِ فَهُوَ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ: إمَّا أَنْ يَنْوِيَ الْوُقُوعَ بَعْدَ الْوَقْتِ الْمُضَافِ إلَيْهِ فَيَقَعُ الطَّلَاقُ بَعْدَ مُضِيِّهِ، أَوْ يَنْوِيَ الْوُقُوعَ وَيَجْعَلَ الْوَقْتَ لِلِامْتِدَادِ فَيَقَعُ لِلْحَالِ، أَوْ لَا تَكُونَ لَهُ نِيَّةٌ أَصْلًا فَيَقَعُ بَعْدَ الْوَقْتِ عِنْدَنَا
“Агар эр хотинига: “Кечгача, бир ойгача, бир йилгача, ёзгача, қишгача, баҳоргача ёки кузгача талоқсан” деса, у учта кўринишга эгадир:
1. Унга нисбати берилган вақт ўтгандан кейин талоқни воқеъ бўлишини ният қилса, вақт ўтгандан кейин талоқ воқеъ бўлади;
2. Шу сўзни айтган вақтидан то зикр қилинган вақтгача талоқ чўзилишини ният қилса, ўша заҳоти талоқ воқеъ бўлади;
3. У кишини асло нияти бўлмайди. Бундай суратда бизнинг мазҳабда зикр қилинган вақтлар ўтгач талоқ тушади”.