Соқовнинг талоғи
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 152 марта кўрилди
Соқов киши ҳар бир ишни имо-ишора билан қилгани учун шариъати исломия соқовнинг баъзи ишораларини уруф бўлган ишора деб эътиборга олган.
Соқовнинг имо-ишораси гапиришни мақомида бўлиб, у талоқда эътиборга олинади. Чунончи, “Баҳрур роиқ”да шундай дейилади:
وَلَوْ كَانَ الزَّوْجُ أَخْرَسَ فَإِنَّ الطَّلَاقَ يَقَعُ بِإِشَارَتِهِ لِأَنَّهَا صَارَتْ مَفْهُومَةً
“Эр соқов бўлса, талоқ уни ишораси билан воқе бўлади. Чунки, ишора тушунарли бўлиб қолди” .
“Дуррул мухтор”нинг соҳиби эса, бу ҳақда шундай дейди:
بِإِشَارَتِهِ الْمَعْهُودَةِ فَإِنَّهَا تَكُونُ كَعِبَارَةِ النَّاطِقِ اسْتِحْسَانًا
“Эрнинг англашилган ишораси билан талоқ тушади, чунки ишора истиҳсонда нотиқнинг ибораси каби бўлади”.