close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Чизиқ чизиш билан талоқ воқе бўлмайди

Бир киши талоқ лафзини айтмай фақат чизиқ чизса ва талоқ қўйдим деб айтмаса, талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар киноя лафзларни истеъмол қилса, масалан, учта чизиқ чизиб, учта майда тошларни отиб: “Мен сени тарк қилишни ният қилдим” дейиш билан талоқи боин воқе бўлади.

صَرِيحُهُ مَا لَمْ يُسْتَعْمَلْ إلَّا فِيهِ إلخ فَلَا يَقَعُ بِإِلْقَاءِ ثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ إلَيْهَا أَوْ بِأَمْرِهَا بِحَلْقِ شَعْرِهَا وَإِنْ اعْتَقَدَ الْإِلْقَاءَ وَالْحَلْقَ طَلَاقًا كَمَا قَدَّمْنَاهُ لِأَنَّ رُكْنَ الطَّلَاقِ اللَّفْظُ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَهُ مِمَّا ذُكِرَ.

“Талоқнинг сариҳи фақатгина талоқдагина ишлатиладиган лафзлардир... Аёлга учта тошни отиш ёки сочини олишга бюриши билан талоқ воқе бўлмайди. Гарчи тош отишни, соч олдиришни талоқ деб эътиқод қилса ҳам. Чунки талоқнинг рукни лафз ёки юқорида зикр қилиб ўтилган унинг ўрнига қоим бўладиган нарсадир”.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase