close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яқин махражлардан чиқадиган ҳарфларни масалан “ж” билан “з”ларни алмайштириб айтиб талоқ қўйиш

Бир киши аёлини исмини хато қилиб айтиб талоқ қўйса, масалан Азима дейман деб Ажима талоқсан деса ёки Зайнаб дейман деб Жайнаб талоқсан деса, ушбу суратларни барчасида талоқ воқе бўлади. Чунки, талоқ қўяётган маҳалда аёлини исмини тўлиқ айтадиган эрлар кам бўлади. Жумладан, олимлар ҳам ўзларининг гапларида тўлиқ ҳарфларни махраждан чиқаришга риоя қилмайдилар. Ҳа, ўша аёлнинг исми уруфда, одамлар орасида эр талоқ қўяётган вақтда айтгани каби янглиш тарзда айтиладиган бўлиши шартдир. Бу ерда изофаи маънавия топилгани учун аёл талоқ бўлади. Бу ҳукмда олимлар ҳам, жоҳиллар ҳам тенгдир. “Баҳрур роиқ”да ҳам бу қавл таъкидланган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase