close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исмини ўзгартириб талоқ қўйишда бир қоида

 

 

 

Бир киши аёлини исмини ўзгартириб, аёлига талоқ қилиб: “Мен уни исмини билмар эдим” деди. Бу борада “Баҳрур роиқ” соҳибининг таҳқиқи шуки, исмини ўзгартириб талоқ қўйишнинг икки сурати бор. Биринчиси, аёлнинг исмини ўзгартириб, у томонга ишора қилмай талоқ қўйиш. Бу суратда талоқ воқе бўлмаслиги аниқ ва равшан. Чунки, айтилган лафзлар билан талоқ воқе бўлиши шубҳали бўлиб қолди. Ниятни ўзи билан эса, талоқ воқе бўлмайди. Талоқдаги асл нарса, лафздир. Талоқ лафз сариҳ бўлмай киноя лафз бўлса ҳам ният билан воқе бўлаверади. Лекин, аёлнинг исмини ўзгартириб талоқ қўйиш на сароҳатан ва на киноятан талоқни эҳтимол қиладиган лафз ҳисобланади. Билингки, талоқ ниятни ўзи билан асло воқе бўлмайди.
Иккинчи сурати, аёлга ишора қилиб, унинг исмини ўзгартириб, талоқ қўйиш. Бундай ҳолатда талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлнинг исми ўзгаргани билан ишора воситасида аёл тайин бўлиб турибди. Шунинг учун бундай ҳолатда талоқ воқе бўлади.

الْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى وُجِدَتْ النِّسْبَةُ وَغَيَّرَ اسْمَهَا بِغَيْرِهِ لَا يَقَعُ إلخ لِأَنَّ بِذَلِكَ الِاسْمِ تَكُونُ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً وَلَوْ بَدَّلَ اسْمَهَا وَأَشَارَ إلَيْهَا يَقَع

“Аслида қачон нисбат топилиб, аёлнинг исми бошқасига ўзгартирилса, талоқ воқе бўлмайди... Чунки, ўша (ўзгарган) исм билан аёл бегона аёл бўлиб қолади. У (аёл)нинг исмини ўзгартириб (талоқ қўйиб), унга ишора қилса талоқ воқе бўлади”.

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase