Ражъий талоқ иддасида ўтирган аёл вафот этса, эр мерос оладими?
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 163 марта кўрилди
Аёл ражъий талоқ иддасида ўтирганда эр оламдан ўтиб қолса, мерос олиши дуруст бўлгани каби эр ҳам ражъий талоқ иддасида ўтирган аёли ўтиб қолса, ундан мерос олади. “Оламгрия”да бу масала батафсил баён қилинган:
"الرَّجُلُ إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا رَجْعِيًّا فِي حَالِ صِحَّتِهِ أَوْ فِي حَالِ مَرَضِهِ بِرِضَاهَا أَوْ بِغَيْرِ رِضَاهَا ثُمَّ مَاتَ وَهِيَ فِي الْعِدَّةِ فَإِنَّهُمَا يَتَوَارَثَانِ بِالْإِجْمَاعِ".
“Эр соғлигида ёки касаллигида аёлини розилигига биноан ёки аёлини розилигисиз аёлига ражъий талоқ қўйса, сўнг эр аёлининг иддасида оламдан ўтса, бас бири иккинчисидан ижмога биноан мерос олиши мумкин”[Оламгрия. Ж. I. Б. 462.].