Маътуҳнинг талоғи
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 192 марта кўрилди
Телбалик ҳам жинниликнинг бир тури ҳисобланади. Унда ҳам ақл яхши билан ёмонни фарқлай олмайди. Лекин, баъзи сўзларини эшитиб соғлом деб ўйланади. Баъзиларини эшитиб эса, жинни дейилади. Натижада, инсон тўғри фикр юритишдан маҳрум бўлади. Ҳис ва идрок инсон бошқарувига бўйин сунмай қўяди, яъни инсон ўз ҳисларини бошқара олмай қолади. Бундай шахс томонидан қўйилган талоқ ҳам тушмайди. Чунки, унда ўзини-ўзи тасарруф қилиш йўқ. Ҳа, агар ҳуши ўзига қайтса ва ундан кейин талоқ қўйса, талоғи тушади[Телба вақтда қўйилган талоқ тушмайди. Агар телба кишини ҳуши ўзига қайтса ва талоқ қўйса, талоғи талоқ ҳисобланади (Оламгрия. Ж. I. Б. 353).].