Балоғатга етмаган боланинг аёлига ота ёки валий томонидан қўйилган талоқ
- Бўлим: Талоқ
- Пайшанба, Июн 16 2022
- 187 марта кўрилди
Балоғатга етмаган болани никоҳлаш учун валийлар бола томонидан вакил сифатида ийжоб ва қабул лафзларини айтиб болани никоҳлаб қўйишлари мумкин. Лекин, талоқда балоғатга етмаган бола номидан вакил бўлиш мумкин эмас. Шунинг учун балоғатга етмаган бола номидан ота ё валий талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Зеро, талоқ бериш ҳуқуқини шариъат фақат талоқ қўйиш лаёқатига эга шахс, яъни балоғатга етган эрга бергандир. Эр балоғатга етмаган бўлса, талоқ бериш учун эрни балоғатга етиши кутилади[(Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. VI. Б. 34).].
Ибн Можадан ривоят қилинган “... талоқ болдирдан тутган киши учун” ҳадисга биноан балоғатга етган, ақллий эрни талоғи талоқ ҳисобланади.
Қиз жувон бўлиб, эр балоғатга етмаган ёш бўлса, қизни зинога юриб қўйиш хавфи туфайли номига доғ тушиб қолиши мумкин бўлса, бкндай ҳолатда имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабига амал қилиш имконияти мавжуд, яъни ҳанбалия мазҳабига биноан мумаййиз (яхши ёмонни ажратишга ақли етадиган балоғатга етмаган бола) томонидан қўйилган талоқ воқеъ бўлади[Кифоятул муфтий. Ж. VI. Б. 34. “Дуррул мухтор” да “Балоғатга етмай айтган талоғини балоғатга етгандан кейин тасдиқ қилса, талоқ тушмайди. Аммо: “У (талоқ)ни воқеъ қилдим” деса талоқ тушади” дейилган. Чунки, биринчи суратда ботил бўлган ҳукмни тасдиқлаш мавжуд. Аслида ботил қилинган ҳукмга қайтадан иқрор бўлинса ҳам ботиллигича қолади. Иккинчи суратда, замир талоқ жинсига қайтмоқда, ботил ҳукмга эмас. Шунинг учун матнда айтилган иккинчи ибора билан талоқ тушади. Шунингдек, “Анашу талоқни воқеъ қилдим” деса ҳам талоқ тушади. Лекин, “Афйтган нарсамни воқеъ қилдим” деса талоқ тушмайди. Чунки, бу ҳолатда ботил қилинган ҳукмга ишора бордир (Шомий. Ж. IV. Б. 451).]. Бу ҳолатда энг яхши сурат шуки, қиз қози олдига бориб, эр-хотин ўртасидаги ҳолатни баён қилади ва қози никоҳни фасх қилиб беради. Шунингдек, пичилган, жинсий заъиф кишиларнинг аёллари ҳам қози воситасида ажралиб, бошқа эрга тегишлари мумкин. Бу ҳукм, яъни қози томонидан никоҳни фасх қилиш балоғатга етмаган болаларнинг аёларига ҳам тааллуқли бўлади.