close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Талоқ рукни

Талоқ тушунчасини ўзида мужассамлаштирган махсус лафзларни тил билан айтиш ё ўчиб кетмайдиган, аниқ ва равшан ёзиладиган нарсаларга талоқ лафзини ёзиш талоқ рукни ҳисобланади.
“Рукни истиснодан холи махсус лафздир. Махсус лафзлардан талоқ маъносига сароҳатан ё киноятан далолат қилувчи лафзлар тушунилади” [Шомий. Ж. IV. Б. 431.].
Ёзма талоқ қўйишнинг ҳукми батафсил кўринида келажакда зикр қилинади. Шу боис дил ва хаёлда талоқни ўйлаш ё талоқ васвасасини пайдо бўлиши ё талоқ бериш ваҳмини юзага келиши ё тил билан талоқ лафзларини айтмай дилда талоқ қўйиш билан талоқ тушмайди. Бу ҳақдна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло умматимнинг қалби (ё хаёли) васваса бўлган нарсани модомики, унга амал қилмаган ё гапирмаган бўлса, авф қилди” дедилар” (Бухорий ривояти).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase