Муфтий: Черногориядаги боснияликлар ўз келажагидан хавотирда
Черногорияда мусулмонлар ва боснияликларга қарши ҳужумлар кучайган шароитда, айниқса, Плевлда бўлиб ўтган хавотирли ҳодисалардан сўнг Босния ва Герцеговина ислом жамоати бош муфтийси Хусейн Кавазович оммавий баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, Черногориядан мусулмонларга қарши жиноятлар ҳақида ҳамон келиб тушаётган хабарлар Босния ва Герцеговина ислом жамоати аъзоларини ташвишга солмоқда, деб хабар қилади REGNUM.
Черногория Президенти ўз халқига қарши чиқди, деди Рус православ черкови
Черногория президенти Мило Жуканович, "ўз халқига қарши чиқди", бу мамлакатда православ динига қарши содир бўлаётган воқеаларни таъқиб деб аташ мумкин, деди Шанба куни Москва Патриархиясининг ташқи черков билан алоқалар бўлими раҳбари Волоколамск метрополитени Илларион.
Черногория: давлат органларида хизмат қилувчи аёллар ҳижобда юриши мумкин
Черногория давлат бошқарув вазирлиги давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодексига изоҳ киритди, кодекснинг айрим қоидалари давлат бошқаруви соҳасида меҳнат қиладиган ходимлар дин эркинлигини чеклаш сифатида талқин қилинди. Вазирликнинг сўзларига кўра, ҳижоб давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ Кодекси нуқтаи назаридан номақбул ҳисобланмайди, шунингдек, ўз-ўзидан давлат хизматчисининг хизмат мажбуриятларини ижро этишда бетараф ва холис эканлигини шубҳа остига олиши мумкин эмас.