Абу Муслим
Нейрология мутахассиси доктор Дуйгу Айгун озиқланиш ва уйқу тартибини таъминланиши, кўп сув ичиш ва дориларни саҳар ва ифтор вақтларига мослаб ичиш бош оғриғига қарши ҳимоялашини сўзлаб, рўза ва бош оғриғи алоқаси ҳақида маълумот берди.
Ҳар йили рамазон ойида бўлганидек бу йилги рамазон ойида ҳам масжиди Ақсога ва Фаластин халқига зулм қилишда давом этаётган Исроилдан эътирофга ўхшаш баёнот келди. Исроил нашрлари юқори лавозимли бир амалдорнинг полиция ходимлари ишғол остидаги шарқий Қудусда жойлайшган масжиди Ақсога босқин вақтида ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатганини тан олганлигини ёзган.
Туркия энг катта ҳарбий кемаси TCG Anadolu ни фойдаланишга топширди. Бу самолётлар ўрнига дронлар бўлган дунёдаги биринчи дронташувчи кемадир.
Рамазонни хандақларда ўтказаётган украиналик мусулмонлар Аллоҳ таолодан ғалаба cўраб дуо қилмоқдалар
Украиналик мусулмонлар мамлакат аҳолисининг атиги 1 фоизини ташкил қилса-да, улар орасидан ўн минглаб одамлар Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилиш учун жанговар ҳаракатларига қўшилган ёки ёки қўлига қурол олган.
Гарвард университети тадқиқотчилари ҳужайраларимиздаги митохондриал ДНКларда ўзгаришларга сабаб бўлган рўзанинг одам умрини узайтиришини, қаришни секинлаштиришини ва соғлиқни яхшилашини кашф қилишди. Тадқиқотчилардан бири Уильям Маир “Аввалги тадқиқотлар рўза тутиш қаришни секинлаштиришини кўрсатган бўлса, бунга сабаб бўлган биологик ҳолатни энди англаб етмоқдамиз” деди.
Россияда рубл доллар ва еврога нисбатан кескин тушиб кетди: 6 апрел куни АҚШ валюта курси 80 рублдан, евро эса 88 рублдан ошди. Шундай қилиб, рубл ўтган йил давомида минимал даражага тушиб, 2022 йил апрелидан буён антирекорд ўрнатди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Хитойни COVID-19 нинг келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларини баҳам кўришга чақирди. Бу ҳақида Цензор.НЕТ РБК-Украинага таяниб хабар бермоқда.
7-апрел, жума куни Украина президента Владимир Зеленский расмий даражада илк бор ифтор қилиб берди.
Оқ Ўрдада Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ифторлик берилди, дея хабар беради Каzinform Президент матбуот хизматига таяниб.
Россия Федерацияси Украинани ўққа тутиш учун 12,5 миллиард долларлик 2475 та узоқ масофали ракета ва 3,5 миллиард долларлик 2300 га яқин қисқа масофали ракеталардан фойдаланган.
Қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Жемилев Украинанинг Россия агрессиясига қарши курашда мусулмон давлатларидан олаётган ёрдамни етарли эмас, деб ҳисоблаб, уларни Россиядан қўрқувни енгиб, эзгулик ва адолат тарафини олишга чақиради.
Украина россияликларга мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазон ойи бошланиши шарафига барча мусулмон маҳбусларни алмашишни таклиф қилди. Москва бу таклифни рад этди.