Call of Duty ижодкорлари мусулмонлардан узр сўради
Sledgehammer Games студияси Call of Duty: Vanguard шутери учун патч чиқарди ва мусулмонлар учун муқаддас китоб бўлган Қуръонни ўйиндан олиб ташлади. Activision нашри диндорлардан узр сўради. Бу ҳақида Wccftech портали маълум қилди.
Facebook топ-менежери мусулмонларнинг ҳақоратлангани учун узр сўради
Ҳиндистоннинг Facebook бўлинмаси топ-менежери исломни ҳақоратлайдиган «пост» ўртоқлашганидан сўнг компаниянинг мусулмон ходимларидан узр сўради.
Нидерландия қироли Индонезия олдида мустамлакачилик урушларида «ҳаддан ташқари зўравонлик» учун узр сўради
Сешанба куни Нидерландия қироли Виллем-Александр собиқ мустамлакасининг 1940-йилларда мустақиллик учун кураш даврида «ҳаддан ташқари зўравонлик» учун Индонезия олдида узр сўради. Қирол бу фикрни қиролича Максима билан давлатга қилган ташрифи чоғида Жакартада Индонезия президенти Жоко Видодо билан маросимдан кейин айтди.
Шуҳрат Ғаниев яна кечирилди ва унга яна битта имкон берилди
Биз аввалроқ Сенатда Фарғона вилояти ҳокими масаласи кўриб чиқилгани ҳақида ёзгандик. Шуҳрат Ғаниев жанжал марказига тушиб қолди. Ҳокимнинг сўзлари ёзилган аудио ОАВда кенг тарқалиб кетди. Аудиоёзувда Шуҳрат Ғаниев аввал беморни касалхонадан иштон сабабли ҳайдаб юборгани ҳақида гапириб берди, сўнгра соқол ва рўмолга қарши фикр билдирди. Ғаниевнинг сўзлари тармоқдан фойдаланувчилар орасида жуда кўп танқидларга сабабчи бўлди.