15.07.2019 16:08
Катта ёлғон
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Тўғри яшаяпман, деб ўйлайдиган одамлар ўзига-ўзи саволлар бериб, уларга жавоб излайдими? Афсуски, ҳаётда ҳамма ҳам бундай қилавермайди экан. Ўзининг ҳақлигига юз фоиз ишониш эса инсонни заиф ва суст қилиб, тўғри йўлдан адаштиради. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслигимиз учун Аллоҳ таоло ҳар доим, ҳар намозимизда "Бизни тўғри бошла", деб айтишга ўргатади. Биз ҳам тўғри йўлни кўрсатиб, ундаги хавф-хатарлардан омон сақлашини сўраб дуо қиламиз.