Принтер учун

Тошкентда черков қўнғироқлар жаранги концерти бўлиб ўтади

Эртага Тошкентдаги Свято-Успенск кафедрал соборининг Собор майдонида Марказий Осиё учун ноодатий қўнғироқ жаранги концерти бўлиб ўтади, деб ёзади “Sputnik Узбекистан” Рус православ черковининг Тошкент епархияси матбуот хизматига таяниб.

Тадбир Москва қўнғироқчилар мактаби раҳбари Илья Дроздихин бошчилигида ўтказилади. Концертда анъанавий Москва, Ростов, Архангелск қўнғироқ жаранглари ва бошқалар намойиш этилади.
Тадбир онлайн трансляция қилинади, шунинг учун ҳамма томошага қўшилиши мумкин.
Концерт бошловчиси православ аҳолиси кўп бўлган турли минтақаларда қўнғироқ жарангларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапиради. Майдонга кириш бепул бўлади.
Концертдан сўнг томошабинлар қўнғироқ чалинадиган маҳорат дарсида иштирок этишлари мумкин. Маҳорат дарсидан ўтганлар Москва қўнғироқчилар мактабининг дипломига эга бўладилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)