Шундан сўнг, жабрланувчи деярли икки ой касалхонада даволанди. Кейин аёл ота-онасининг уйига келтирилди, у ерда ҳужумдан ўзига кела бошлади. 7 май куни 27 ёшли Сураж унинг хонасида қолди ва ухлаб ётган хотинига кобра ташлади. Бу сафар аёлни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Кўп ўтмай, эркак хотинининг мол-мулкига эгалик қилишга ҳаракатни бошлади, бу эса марҳуманинг ота-онасига шубҳали кўринди.
Тергов давомида аниқланишича, фожиадан бир оз олдин Сураж заҳарли илонларнинг эгалари билан телефон орқали суҳбатлашган, шунингдек, судралиб юрувчиларнинг хатти-ҳаракатларини Интернетда ўрганган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг сўзларига кўра, Суражнинг хотини билан ажрашган тақдирда мулксиз қолишдан қўрқиши жиноят содир этишига сабаб бўлган.
Пулсиз қолишдан қўрққан эр хотинини илон ёрдамида ўлдирди
Ҳиндистоннинг Керала штатида эр унинг хонасига кобра киритиб юбориб, хотинини ўлдирди, деб хабар беради India Today. Полиция маълумотларига кўра, Сураж исмли киши хотини Утрага икки марта тажовуз қилган. Биринчисида, 2 март куни у хотинининг ётоқхонасига яплоқ бошли заҳарли илон ташлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|