Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Бизнинг ҳаётимизда пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўрин эгаллаган? Биз уни ўзимиздан, фарзандларимиздан ва ота – онамиздан ҳам қаттиқроқ яхши кўрамизми? Биз учун қадрли бўлган нарсани унинг учун қурбон қила оламизми?
Турли хил югур-югурлар ва беҳуда ҳаракатлар ҳаётни қамраб олган бу ўткинчи дунёда энг ачинарли нарса – банданинг Роббиси билан боғланишга вақт ажратмаслигидир. Яралишимиздан мақсад ибодат эканини кўпчилигимиз унутиб қўйганмиз. Биз ибодатнинг маъносини тор тушунадиган бўлиб қолдик.
“Мўъжиза” ва “каромат” сўзлари луғатда бир маънони англатади. Яъни: “одатдан ташқари содир бўлган иш”. Лекин кўпчилик мутааххир уламолар уларнинг орасини фарқлашади. Мўъжиза - пайғамбар, каромат - валий учун дейишади. Одатдан ташқари ҳар қандай иш пайғамбардан содир бўлса ва одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишга ожиз бўлса демак, бу - мўъжиза!.
Биз масжидда ўтирибмиз. Чиройли кийинган, сафнинг аввалида, қанақадир бошқача, муҳим, руҳлантирадиган нарсани тинглашга тайёр, Росулуллоҳ мероси бўлган ҳикмат дурдоналари билан танишиш илинжида. Бизнинг юрагимиз мана ҳозир ёш, ёрқин, ҳаракатчан, ёки аксинча, тажриба туфайли улғайган ва соч – соқолига оқ оралаган - имом – хатиб чиқади ва биз кўпдан бери интиқ бўлиб юрган ва бизнинг асосий саволларимизга жавоб бўладиган нимадир дейди деган умидларга тўла.