close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (875)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Шанба, Май 02 2020

...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...

Шанба, Май 02 2020

Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.

Чоршанба, Апр 29 2020

Жоҳилият давридаги ҳалол ва ҳаром тушунчаси ҳақида шуни айтиш мумкинки, зулм ва зулмат ҳоким бўлган у даврларда инсонлар ҳаром ва ифлос нарсаларни ҳалол деб билганлар ва аксинча, ҳалол ва покиза неъматларни ўзларига ҳаром қилиб олганлар. Илло бу хусусда ҳар қандай меъёр ва чегарани оёқ ости қилиб тубанлик ва гумроҳлик ботқоғига ботганлар Бу борада бутпараст, аҳли китоб ва бошқа баъзи миллатларнинг ҳолатлари бир хилдир.

Шанба, Апр 25 2020

Расулуллоҳ cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам, саҳобаи киром ҳамда салаф уламолари тавҳид борасида етук бўлганликларини яхши биламиз. Энди инсоф ила бугунги кунимизга ҳам назар ташлайлик. Бугунги кун мусулмонлари тинмасдан Аллоҳнинг якка-ю ягона илоҳ эканлигини эътироф этишади. Шу қадар бемалол ва ҳотиржам тилга олишадики, пайғамбар алайҳиссаломга қарши қилиб кўтариб чиққан араб мушриклари ҳам бу ҳолатни кўришса ёқаларини ушлаб қолишарди.

Якшанба, Апр 19 2020

Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир. (125)

Сешанба, Апр 14 2020

Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда. Ҳар йили юртдошларимиз Рамазон ойини алоҳида тайёргарлик ва хурсандчилик билан кутиб оладилар ва кўтаринки руҳда, ўзгача шукуҳ билан ўтказадилар.

Пайшанба, Апр 09 2020

31. Улар Аллоҳни қўйиб, руҳонийлари ва роҳибларини ҳамда Масиҳ ибни Марямни илоҳ қилиб олишди. Ҳолбуки, ягона Илоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар. Ундан ўзга илоҳ йўқ, У шерик қилаётганларидан покдир.

Душанба, Апр 06 2020

Дунё яратилганидан буён ҳақ билан ноҳақлик ўртасида мужодала бор. Инсонлар ҳақни ноҳақлиқдан ажратиб олишлари учун Аллоҳ таоло пайғамбарларни юборган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло мендан аввал юборган ҳар бир пайғамбарнинг фидойи ёрдамчилари ва саҳобалари бўлган.

Шанба, Апр 04 2020

Тавҳид Аллоҳ таолони якка-ягона деб билиш ва тан олишдир.
Тавҳид уч қисмдан иборат:

Жума, Март 20 2020

Китоб Имоми Аъзам билан шогирдлари Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган

Душанба, Март 09 2020

Бизларни соф ақийдага йўллаган Аллоҳ таолога битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин! Бизларга энг мукаммал ақийдани баён қилиб берган Пайғамбаримизга саловоту дурудлар бўлсин! Имом Аъзам Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳ ақоид бўйича бир китоб имло қилиб, уни «ал-Фиқҳул Акбар» деб номлаганлар. Бу китоб чоп қилинган ва уни ҳанафийлар ва бошқалар томонидан ўрганилади. Бу илмнинг мазкур ном билан аталишининг сабаби ақоид фиқҳ ва унинг турларининг асосидир.*

Чоршанба, Март 04 2020

(Ислом ва кўзи ожизлик) номли бир чиқиш қилиб, суҳбат охирида мавзу бўйича кўзи ожизлар томонидан саволлар, мулоҳазалардан анча хурсанд бўлдим. Мазкур мулоҳазалар ичида Даниялик мистер Жон (Жаҳон кўзи ожизлар бирлашмасининг котиби)нинг мулоҳазаси эътиборга лойиқ эди. У кўзи ожиз, лекин жуда зукко, фикрлари теран киши бўлиб, дарҳақиқат, кўзи ожизлар номидан сўйлашга лойиқ киши эди. У менинг маърузамни олқишлар экан, шундай деди:

Душанба, Фев 17 2020

 Бу борадаги машҳур масала шуки, “Ё, Расулаллоҳ”, “Ё, Алий”, “Ё, пирим” дейиш жоизми ёки жоиз эмасми? “Ё, Расулаллоҳ” дейишнинг бир неча суратлари бўлиб, барчасининг ҳукми бир эмас.Ўша суратлардан бири шуки, шоирлар ўзларининг хаёлот оламида ҳеч қандай ақидасиз шамол, тоғу тош, ўт-ўлан, дов-дарахтларга хитоб қиладилар ва бу ҳаёлий парвоз ҳисобланади ҳамда унга шаръий ҳукм жорий бўлмайди. Шунингдек, шоирларнинг ўз шеърларида хаёлий тарзда Пайғамбаримизга хитоб қилишлари ҳам жоиз ва дуруст ҳисобланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase