23.12.2022 12:37
Ислом ва дунёвий билим парадигмалари ҳақида баъзи мулоҳазалар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
Секуляристик фикр католик черковининг обрўсига қарши курашиш учун етарли даражада интеллектуал муваффақиятга эришганида, унинг илдизлари аллақачон Ғарб заминида мустаҳкам ўрин олганди. Кейин Ғарб сиёсий ва иқтисодий тизимлари дунёда ҳукмронлик қила бошлаганида, бу тизимларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида дунёвийлик ҳамма жойда ҳукмронлик қилиши табиий эди.