02.01.2019 02:25
Пайғамбарга эргашиш бу эшак миниб юриш дегани эмас
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Айрим мусулмонлар пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам йўлларига эргашиш ва пайғамбаримизнинг замонига қайтиш ўртасидаги фарқни тушунмайди, деб ҳисоблайди Миср собиқ муфтийси Али Жумъа. "Айрим биродарларимиз бизни пайғамбаримизнинг замонига қайтаришни истайди. Бу хато. Ҳар бир асрнинг ўз вақти бор. Биз пайғамбаримизнинг динига мувофиқ яшашни истаймиз, пайғамбаримиз давридаги каби эмас", - деди уламо CBC телеканалида «Валлоҳу аълам» дастури эфирида.