Саратонга қарши парҳез
Овқатланиш ва саратон касалликлари ўртасида қандай боғлиқлик бор? Бунда қайси маҳсулотлар айбдор? Бу ваҳимали дарддан ўзини ҳимоя қилиш учун нималари истеъмол қилиш керак? Бу каби саволларнинг барчасига Париждаги машҳур «Питье Сальпетриер» касалхонаси онкология бўлими мудири профессор Давид Хаят жавоб беради. Унинг «Саратонга қарши ҳақиқий режим» китоби яқиндагина «Одиль Жакоб» нашриётида босиб чиқарилди.
Машҳур онкологнинг фикрига кўра, ҳалол саратон рискини пасайтиради
Олимлар Ислом ва яҳудийлик динларида кўрсатилган усуллар билан сўйилган жониворлар гўштини истеъмол қилиш саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини пасайтиради, деган хулосага келмоқдалар. Франциянинг France 2 телеканалига берган интервьюсида дунёга машҳур онколог профессор Давид Хайят (David Khayat) қизил гўшт бир қатор касалликлар «сабабчиси» эканлиги ҳақида ҳикоя қилиб берди.