13.11.2018 04:57
Мусулмонлар масжид учун жой топилмаган шаҳарни судга беришди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
АҚШда мусулмонлар ташкилоти Мичиган штатидаги Трой шаҳрини у ерда масжид қурилиши учун рухсат олиш рад қилингандан сўнг судга берди. Федерал даъво аризасида қайд этилишича, шаҳар ислом маркази қурилишини рад этган ҳолда мусулмонлар жамиятини дискриминация қилган.