21.11.2022 01:11
Дабдабабозлик иллатлари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса, дабдабабозликка, ҳойи ҳавасга берилган кишиларда содир бўлиши қийин. Чунки, шу ҳашаматчилик ўз эгасининг иродасини заифлаштириб қўйган бўлиб, доимо лаззат ичида бўлишни хоҳлайди, янги уфқларга назар солмайди, ўз халқининг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши учун қайғурмайди.