22.04.2021 18:42
Расулуллоҳнинг Жаброил алайҳиссалом билан бирга қилган Қуръон дарслари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Қуръони каримга эътибор - Аллоҳ билан алоқа қилишнинг калити. Қуръонни бошқалар билан дарс сифатида ўрганиш эса, унинг маъноларини тадаббур қилиш ва тушуниш демакдир. Бу ҳам яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликнинг бир кўриниши саналади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун Қуръонни дарс сифатида ўрганишда Жаброил айлаҳиссаломни танлади.