"Лайлат ул-қадр" ҳақидаги турли-туман асосли фикрлар
Ислом динида "Лайлат ул-қадр" – Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида эҳтимом билан ибодатлар ва яхши амаллар қиладилар. Қадр кечасининг аниқ қайси кунда бўлиши маълум эмас. Бу борада олимлар ўртасида жуда кўп ва кучли ихтилофлар мавжуд. Мазкур муборак кеча йилнинг, рамазоннинг тунларидан бирига яширинган бўлиб, бу худди жумъа кунига маълум бир соат – дуолар ижобат бўладиган вақт яширингани кабидир. Бундан мурод инсонлар ҳамма вақтни ғанимат билишлари керак, барча тунларни қадр билиб, ҳар бир сонияни ижобат онлари сифатида унумли фойдаланмоғлари даркор.
“Қадр” кечасини қидиришга тарғиб
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини бу улуғ кечани топишга ва унинг баракотларидан баҳраманд бўлишга ундашлари ҳақидаги ҳадислар жуда кўпдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гоҳида бу улуғ кечанинг фазилатини сифатлаб, саҳобаларини уни топишга тарғиб қилганлар: “Ким “Қадр” кечаси имон билан ва савоб умидида тунни қоим қилса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади (Бухорий ривояти, 1802-ҳадис).
Умрга татигулик кеча!
Рамазони ойининг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони Каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир.
«Лайлат ул-қадр» эканининг аломатлари борми?
Ислом динида "Лайлат ул-қадр" – Қадр кечаси улуғланиши барчага аён ҳақиқат. Ушбу муборак кечани мусулмонлар алоҳида орзиқиб кутадилар, бу кечада алоҳида эҳтимом билан ибодатлар ва яхши амаллар қиладилар. Қадр кечасининг аниқ қайси кунда бўлиши маълум эмас. Бу борада олимлар ўртасида жуда кўп ва кучли ихтилофлар мавжуд.