26.08.2020 20:18
Биологлар янги турдаги коронавирус вужудга келиш жараёнини кузатдилар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
Янги турдаги коронавирус генетик таҳлили унинг 1960-йилларда пайдо бўлганлигини кўрсатди. Янги коронавирус аждоди унинг энг яқин қариндошидан ажратилган, кейин ўн йиллар давомида кўршапалаклар орасида айланиб юрган, ва ниҳоят 2019 йил одамлар орасида тарқалди. Тадқиқот натижалари Nature Microbiology" журналида чоп этилди, хабар қилади "Россия - Китай: главное" мобил иловасининг ахборот хизмати.