23.09.2023 16:55
Таҳоратда сувни исроф килишнинг макруҳлиги ҳақида келган ҳадислар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Бизга Мухаммад ибн Башшор ҳадис айтди. У бизга Абу Довуд ат-Таёлисий ҳадис айтди деган. У бизга Хорижа ибн Мусъаб хадис айтди деган. У Юнус ибн Убайддан, у ал-Хасандан, у Утай ибн Замра ас-Саъдийдан, у Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан,у эса Пайгамбар соллаллоху алайху ва салламдан (ҳадис айтган). Ул зоти тариф бундай дедилар:«Албатта, таҳорат учун битта шайтон бор. Унга Валаҳон дейилади. Бас, сувнинг васвасаларидан сакланинг»(Абу Исо раҳматуллоҳи алайҳ) дедилар: бу бобда Абдуллох ибн Амр розияллоҳу анҳудан ва Абдуллох ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан (етиб келган ривоятлар) мавжуд.