1620/1. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллоллоҳу алайҳи васаллам «Одамлар яхши ишларни бажаришса, баъзи кишилар шу қилган ишларини мақташади. Шу киши ҳам риёкорми?» деб сўралганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Бу нарса мўминга бериладиган савобларнинг нақдидир. Яъни, риё эмасдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.