1248/1. Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида бажарилганчалик бирор солиҳ амал Аллоҳга маҳбуб эмас», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам у кундаги амалчалик маҳбуб эмасми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам. Фақат жони ва молини тикиб Аллоҳ йўлида чиққану қайтиб келмаган кишининг амали энг маҳбуб амалдир», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Фойда: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида ибодат ва хайрли ишлар қилиш Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалдир.