945/1. Усмон ибн Аффондан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам маййитни дафн қилганларидан кейин унинг тепасида турдилар ва: «Биродарингиз учун истиғфор айтинглар ва уни собит туришини сўранглар, чунки ҳозир у сўроқ қилиняпти», дедилар. Абу Довуд ривоятлари.
946/2. Амр ибн Осдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бу зот: «Мени дафн қилганларингдан кейин бир ҳайвон сўйиб, гўштини тақсимлаш миқдорича фурсат қабрим тепасида туринглар. Токи, сизларнинг ҳамроҳлигингизда Раббимнинг элчисига жавоб қайтариб олай», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.
Шофеъий айтдилар : «Қабр олдида Қуръондан бирор (сура) ўқиш яхши амалдир. Агар Қуръоннинг барчаси хатм қилинса, ундан ҳам яхшироқдир».