697/1. Жарир ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам менга видолашув ҳажида: «Одамларни жим қил», дедилар, кейин халойиққа қараб: «Яна сизлар мендан кейин кофир бўлиб, бир-бирингизнинг гарданингизга (қилич) уриб юрманглар», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.