Билингки, одамларга мен зикр этган кўринишда аралашиш, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам, бошқа пайғамбарлар, хулофои рошидинлар, улардан кейинги саҳобалар, тобеинлар ва булардан кейинги мусулмон уламолари ва ахёрлари ихтиёр этишган йўлдир. Аллоҳ таоло бу хусусда:
«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида сураси, 2-оят), деб айтган.