Фуссилат сурасининг дурлари
33.Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта, мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?! (Дунёдаги энг гўзал сўз Аллоҳ таоло йўлига чаҳирувчи сўздир. Дунёдаги энг гўзал сўзловчи Ал-лоҳ таолога даъват ҳилувчининг ўзидир. Аммо ўша сўзнинг ҳаҳиҳатда гўзал бўлиши ва ўша сўзловчининг ўзи энг гўзал сўзловчи бўлиши учун қурук, даъватнинг ўзи етмайди. Балки даъват билан бирга, солиҳ амал бўлиши ҳамда: «Албатта, мен мусулмонларданман», дейиши керак. Ана ўшандагина, у одам энг гўзал сўз сўзлаган бўлади. Зеро, фақат мусулмонлиги туфайли шу фазлга эга бўлгандир.)
Фуссилат сураси 26-27-оятлар
26. Куфр келтирганлар: «Бу Куръонга қулоқ солманглар, унга халақит беринглар, шояд, ғолиб бўлсанглар», дейишди.
Фуссилат сурасидан дарслар...
Сени ҳафа қилиб, устингдан кулиб, камситиб, хўрлашдими? Ёки сенга нисабатан адолатсизлик қилиб, сенинг ҳаққинг бўлган нарсаларга ҳамла қилишдими? Ўкинма, чунки Аллоҳ таоло айтади: "Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сен яхшилик бўлган нарса ила даф қил. Кўрибсанки, сен билан орасида адовати бор кимса, худди содиқ дўстдек бўлур" (Фуссилат, 34).