14.09.2023 19:34
Фавқулодда ҳолатдаги заруратларни эътироф этиш
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
Талаб қилинган енгилликлардан бири хоҳ у шахсий бўлсин, хоҳ ижтимоий инсонлар ҳаётида фавқулодда ҳолатда рўй берувчи заруратларни эътироф этишдир. Шариат бу заруратлар учун ўзига хос ҳукмлар тайинлаган. Муомалалар, шартномалар, кийим кечаклар, егулик, ичимликлардан иборат ихтиёр ҳолатида қайтарилган нарсаларга мана бундай зарурат туғилган пайтда баъзи пайтларда у хусусий бўладими ёки умумийми умматга енгиллик бўлиши ва ундан ҳаражни даф қилиш учун шариат бунга рухсат беради.