"Байтул-Мол" Ислом давлатларининг молиявий қудратининг рамзи эди
ОАВ маълумотларига кўра, 2023 йилда АҚШ бюджети умумий ҳажми 5,8 триллион долларни ташкил қилди. Бу дунёда ўзини империя деб танитиб келган давлат бюджети. Лекин, тарихчи ва социология асосчиси Ибн Халдун (ҳ. 808/м. 1406 й. в.ф.), ўзининг "Муқаддима" асарида, Андалусиядаги (ҳозирги Испания) Умавийлар давлатининг хазинаси ҳижрий 350/милодий 964 йилларда бу маблағнинг ярмидан кўпини ташкил этганини ва бугунги кун пули билан 3 триллион долларга яқин бўлганини қайд этган.
Халифа Умар ибн Абдулазиз даврида Байтулмол бошқаруви
Байтулмол – ислом жамиятининг мол-мулки сақланадиган жой ёки давлат ғазнаси ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, байтулмолнинг асосий вазифаси ислом жамиятида йиғилган закот, ушр, хирож ва бошқа шу каби тушумларни бошқариш ҳамда уларни жамиятдаги камбағалликни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш мақсадида сарфлашдан иборат.