close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таббат (масад) сураси

Саид ибн Жубайр ибн Аббосдан: - Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) Сафога чиқдилар ва: - Эй эрталаб уйғонганлар,- дедилар. Буни эшитиб қурайшликлар тўпланишди-да: - Сенга нима бўлди? – дейишди. У киши: - Айтингларчи мен сизларга эрталаб ёки кечқурун устингизга ёв бостириб келади, - десам сизлар мени тасдиқлайсизларми? – дедилар. Улар: - Ҳа, (тасдиқлаймиз),- дейишди. У киши: - Бас, Мен сизларга қаттиқ азоб олдидан огоҳлантирувчиман,- дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: - Қуриб кет, бизни ҳаммамизни шунинг учун чақирдингми? – деди. Шунда Аллоҳ таоло:
 
1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай – ҳалок бўлгай! (Аниқки) у қуриди – ҳалок бўлди!  Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ! Яқинда у ва унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак! сурасини охиригача нозил қилди. Бухорий ривояти.
Абу Солиҳ ибн Аббосдан:- Расулуллоҳ (с.а.в) туриб: - Эй Ғолиб оиласи, Эй Луай оиласи, Эй Мурра оиласи, Эй Килоб оиласи, Эй Абдуманноф оиласи, Эй Қусай оиласи, Мен сизларга Аллоҳдан бирор мафаат етказа олмайман. Дунёда ҳам бирор насибага қодир эмасман. Илло: - Ла илаҳа иллАллоҳ, - десангизгина (дунёда ҳам, охиратда ҳам нажот топасизлар), - дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: - Қуриб кетгин сен, шунинг учун бизни чақирдингми? – деди. Шунда Аллоҳ таъало Масад сурасини нозил қилди.
Саид ибн Жубайр ибн Аббосдан: Аллоҳ таъало “Яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг” оятини нозил қилгач, Расулуллоҳ (с.а.в) Сафо тоғига бориб унга кўтарилдилар. Кейин  “Йа субахах” – деб нидо қилдилар. Шунда у кишининг олдиларига одамлар тўпланишди. Кимдир ўзи келди, кимдир элчисини юборди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Эй бани Абдул Муталлиб, Эй бани Фаҳр, Эй бани Луай, Агар мен сизларга, манашу тоғнинг орқасида сизга тўсатдан ҳужум қилишни пойлаб душман турибди деб хабар берсам, сизлар менга ишоносизми? – дедилар. Улар: - Ҳа, - дейишди. У киши: - ундай бўлса, мен сизларга қаттиқ азоб олдидан огоҳлантирувчиман, - дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: - Ҳамма вақт сенга ҳалокат бўлсин, қуриб кетгин. Шунинг учунгина бизни чақирдингми? – деди. Шунда Аллоҳ таъало Таббат сурасини  нозил қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase