Кавсар сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 120 марта кўрилди
Ибн Аббос: бу оят Ос ҳақида нозил бўлган. Расуллулоҳ (с.а.в)масжиддан чиқаётган эдилар. У эса масжидга кираётган эди. Улар бир-бирларига Бани Саҳм эшиги олдида дуч келишди ва суҳбатлашиб қолишди.
Қурайшнинг бир неча катталари масжидда ўтиришган эди. Ос киргач улар: - Сен ким билан гаплашиб турган эдинг? - дейишди. У: - У абтардир (яъни думи кесик), - деб Расуллулоҳ (с.а.в) ни назарда тутди. Озгина олдин Расуллулоҳ (с.а.в)нинг Хадичадан бўлган Абдуллоҳ исмли ўғиллари вафот этган эди. Қурайшликлар кимнинг ўғли бўлмаса “абтар” (думи кесик, давомчиси йўқ) деб номлашарди.
Шунда Аллоҳ таъало:
1. (Эй Муҳаммад) албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг! Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)! сурасини нозил қилди.
Язид ибн Ровман:- Агар Расуллулоҳ (с.а.в) зикр қилинса Ос ибн Воил ас- Саҳлий:- ўшани гапирманглар у абтар (думи кесик) кишику. Унинг давоми йўқдир. Агар ўлса унинг иши тўхтайди, кесилади. Сизлар ҳам қутиласизлар,- дер эли. Шунда Аллоҳ таъало бу ҳақда,
1. (Эй Муҳаммад) албатта Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб-қурбонлик қилинг! Албатта сизни ёмон кўргувчи кимсанинг думи қирқилгандир (яъни беному нишон йўқ бўлиб кетгувчидир)! сурасини нозил қилди.
Ато ибн Аббосдан: Ос ибн Воил Расуллулоҳ (с.а.в) нинг олдиларидан ўтиб қолар ва:- Мен сени ёмон кўраман. Сен абтар одамсан,-дер эди. Шуеда Аллоҳ таъало “Албатта сизни ёмон кўрувчи кимсанинг ўзи абтар (думи қирқилгандир) ” оятини нозил қилди. Яъни дунё ва охират яхшилигидан махрумдир.