close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Такосур сураси

1-2-оятлар: (Эй инсонлар), сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларизча (яъни ўлиб, қабрга киргунларизча) сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш (Аллоҳга тоат-ибодат қилишдан) машғул қилди!
Муқоттил ва Калбий: Бу сура қурайш қабиласининг икки уруғи ҳақида нозил булган: Бани Абдуманноф ва Бани Саҳм. Уларнинг ораларида Яқин қариндошлик бор эди. Саййидлар ва шарафли кишилар қайсилари кўпроқ эканликлари хусусида тортишди.
Бани Абдуманноф: - Бизнинг Саййидларимиз кўп куч-қувватимиз хам кўп, сонимиз ҳам кўп, - дейишди. Бани Саҳм ҳам шу каби гапни олди. Натижада Бани Абдуманноф улардан кўплик қилди. Кейин эса: - Ўликларимизни ҳам санаймиз- дейишди ва қабрларга бориб ўликлари санашди. Шунда Бани Саҳм улардан кўплик қилди.Чунки жоҳилият пайтида уларнинг сони кўп эди.
Фил сураси
Бу сура фил егалари қиссаси ва уларнинг Каъбани ҳароб қилишдан тўсилишлари Аллоҳ таъало уларни ҳалок қилгани ва Байт яъни ўзининг уйидан уларни буруб юуборгани ҳақида нозил булгандир. Бу жуда машҳур ва маруфдур.
Қурайш сураси
Бу сура Қурайш қабиласи ва Аллоҳнинг уларга яхшилигининг зикри хақида нозил булган.
Умму Ҳониъя бинти Абу Толиб айтади: Расулуллоҳ  (с.а.в.): Албатта Аллоҳ Қурайшни еттита хислат билан афзал қилди. Бу ҳислатларни улардан олдин ҳеч кимга бермаган еди. Улардан кейин ҳам ҳеч кимга бермади: Халифалик улардадир ҳижобат (каъбага ёпинчиқ ёпиш) ҳам улардадир сиқоят (ҳожиларга сув бериш) ҳам улардадир (охирги ) пайғамбарлик ҳам улардадир фил эгалари устидан нусратландилар  улардан бошқа ҳеч ким Аллоҳга узларни ибодат қилдилар. Улар ҳақида нозил булгандир унда улардан бошқа ҳеч ким зикр қилмагандир –дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase