close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Залзала сураси

Абдуллоҳ ибн умар айтади: Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ўтирганди. Шунда ....... зилзила сураси нозил бўлди. Шунда Абу Бакр йиғлаб юбордилар. Расулуллоҳ  (с.а.в.): Эй Абу Бакр сизни нима йиғлатди, дедилар. Расулуллоҳ  (с.а.в.): - Сизлар ҳато қилмайдиган, гуноҳ қилмайдиган бўлсангиз эди, Аллоҳ сиздан хато қиладиган ва гуноҳ қиладиган умматларни яратиб  уларни кечирарди, - дедилар.
 
7-8-оятлар. Бас, Ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисоличалик яхшилик қилса (Қиёмат кунида) ўшани кўрар. Ким зарра мисоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!
Муқотил: Бу оят икки киши ҳақида нозил бўлган. Улардан бирларининг олдига таом сўраб бир киши келди. У бўлса, хурмо, бир парча нон, ёнғоқ каби кичкина нарсаларни беришни кам санаганди. (арзимас деб билди) ва : - Булар ҳеч нарса эмас, биз ўзимиз яхши кўриб туриб бировга берган қўлга илинадиганроқ нарсалар учун савоб оламиз, - дерди. Иккинчиси: - Бўлса ёлғончилик, ғийбат ва номахрамга назар қилиши каби кичик гуноҳларни арзимас санарди. Ва булардан менга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Аллоҳ катта гуноҳлар учун дўзах билан қўрқитгандир, - дер эди. Шунда Аллоҳ таъало .... нозил қилади ва уларни яхшиликдан озгинасини ҳам қилишликка ундайди. Эҳтимол улар кўпайиб кетар ва гуноҳларнинг энг кичкиналаридан ҳам эҳтиёт бўлишга ундайди. Эҳтимол улар кўпайиб кетар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase