close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қалам сураси

4-оят. Албатта сиз улуғ хулқ устидадирсиз.
Ойшадан:- Ҳеч ким Р (с.а.в.)дан кўра хулқи чиройлироқ эмасдир. Асҳобларидан ёки аҳли байтларидан бирор киши у кишини чақирса, албатта “Лаббайка”,- деб айтар эдилар. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла.....ни нозил қилди.
 
51-оят. Албатта кофир бўлган кимсалар эслатма – Қуръонни эшитган вақтларида  сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва (Муҳаммад) шак-шубҳасиз мажнундир, дерлар.
Бу байт кофирлар Расулуллоҳ  (с.а.в.)га кўз тегдириб мусибатлашмоқчи бўлишганда нозил бўлган. Қурайшлик бир қавм у кишига (кўз тегдириш учун) қарашиб:- Бу каби инсонни ҳеч кўрмаганмиз, унинг ҳужжатларидек ҳужжатларни ҳам кўрмаганмиз,-дейишди. Бани Асад қабиласида кўз бор эди. Ҳаттоки бирор семиз туя ёки семиз мол улардан бирининг олдидан ўтса унга кўз тегдирарди, кейин эса:- Эй Жория, сават ва дирҳамларни олда, бизга мана шунинг гўштидан олиб кел,-дер эди. Ҳайвон эса шу заҳоти ўладиган бўлиб йиқилар эди ва сўйиларди.
Қалбий: Бир киши ҳеч нарса емасдан икки ёки уч кун турар эди.Кейин чодирининг бир томонини кўтарса подалар ўтиб борар эди.Шунда у:- Бугунги кунда шу подалардан кўра яхшироқ туя ва подалар боқилмаган,-дер эди. Озгина юриб улардан бир нечтаси йиқилар эди. Шунда кофирлар шу кишидан Расулуллоҳ  (с.а.в.)ни кўз билан мусибатлашни сўрашди. У Расулуллоҳ  (с.а.в.)га ҳам шундай қилди. Шунда Аллоҳ таъало ўз пайғамбарини асради ва ушбу оятни нозил қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase