close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таҳрим сураси

1-оят. Эй пайғамбар, нега сиз жуфтларингизнинг розилигини истаб Аллоҳ сиз учун  ҳалол қилган нарсани  ҳаром қилиб олурсиз?! Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир.
Ибн Аббос Умардан: Расулуллоҳ  (с.а.в.)ҳафсанинг уйида болалари (Иброҳим)нинг онаси Мариянинг олдига кирдилар. Ҳафса у кишини Мория билан бирга кўриб қолди ва:-нима учун менинг уйимда унинг олдига кирдингиз? Бу ишингизни аёлларингиз орасида менга мени паст кўришингиз учун қилдингиз,-деди. Р(с.а.в.) унга:- Буни Ойшага айтма, агар унга яқинлашсам, у менга ҳаромдир,-дедилар. Ҳафса: - У сизнинг жориянгизку, қандай қилиб сизга ҳаром бўлади?-деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)у билан яқинлашмасликка қасам ичдилар ва:- Буни ҳеч кига айтмагин,-дедилар. Ҳафса эса буни Ойшага айтди. Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.)бир ой аёллари олдига кирмасликка қасам ичдилар ва йигирма тўққиз кун улардан узоқ бўлдилар. Шунда Аллоҳ таъоло ... нозил қилди.
Ҳишом  ибн Урва отасидан, у Ойшадан:- Расулуллоҳ  (с.а.в.)ширинликлар ва асални яхши кўрар эдилар. Асрдан қайтгунча аёллари олдига кирардилар. Ҳафса бинти Умарнинг олдига кириб одатдагидан кўра узоқ ушланиб қолдилар. Мен буни билдимда, бу хақда сўрадим. Менга айтдики:- Ҳафсага ўз қавмидан бир аёл бир идишда асл ҳадя қилибди. У шундан Расулуллоҳ  (с.а.в.)га ичирибди. Шунда мен:- Аллоҳга қасамки биз у кишига ҳийла қиламиз,-дедимда Савдо бинти Замъага:- яқинда Расулуллоҳ  (с.а.в.)сенга яқинлашадилар. Агар олдингга кирсалар сен:-Эй Росулуллоҳ, мағофир едингизми,- деб айт. У киши:- Ҳафса менга асал ичирган эди,-дейдилар. Сен:- العرفة فحله جرست ( ҳиди келиб турибди),-деб айт. Мен ҳам шундай дейман, эй София сен ҳам шунда йдегин ,-дедим. Савдо айтади:- Аллоҳга қасамки, қасам у киши эшик олдида турибдилар. Менга (Ойша) буюрган нарсани ўзим ўқишига айтиб беришимга озгина қолди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга яқинлашганларида у:- Эй Росулуллоҳ, мағофир (бадбўй таом) едингизми?-деди. У киши:-йўқ,-дедилар. У киши:- Ҳафса менга асал ичирган эди,-деди. У:- العرفط فحلة حمرست,-деди. Ойша айтади:- Менинг лодига кирганларида мен ҳам шундай дедим. София ҳам шундай деди. Ҳафсанинг олдига кирганларида у:- Эй Росулуллоҳ, асалдан ичирайми?-деди. Р (с.а.в.):- йўқ, менинг унга эҳтиёжим йўқ дедлар. Савдо айтади:- СубҳанАллоҳ, биз у кишига (асални) ҳаром қилиб қўйдикку. Ойша унга:-жим бўл,-деди.  Бухорий ва Муслим ривояти
Ибн Абу Малика:- Савдо бинти Замъанинг         тоғалари бор эди. Унга асал ҳадя этиб туришарди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) Савдонинг кунидан бошқа кунларда ҳам унинг олдига кириб асал ичиб турардилар. Ойша билан Ҳафса Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг бошқа аёллари орасида ўзаро биродарлашган эдилар. Бирлари бошқасига:- Шунга қараб тураверасизми? Расулуллоҳ  (с.а.в.)уникига ўзиникидан бошқа кунда ҳам келишга одатланиб қолдилар, шу асалдан ейиш учун. Агар ҳузурингга кирсалар бурнингни ушла. – Нима бўлди ?-десалар,- бир ҳид келяпти нималмгини билмаяпман,-дегин. Мен ҳам шундай дейман,-деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)кирдилар. У бурнини ушлади. У киши:- Сенга нима бўлди,-дедилар. У:- Сиздан бир ҳид келяпти, мағофир бўлса керак,-деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)агар топсплар ёқимли ҳидли бўдиб юришни ёқтирардилар. Кейин бошқасининг олдига кирдилар. У ҳам шу каби гапни айтди. Шунда у киши:- Менга бу гапни фалончи ҳам айтган эди. Бу Савдонинг уйида еган нарсам сабаблидир. Аллоҳга қасамки, мен уни ҳеч қачон тотиб қўрмайман (емайман),- дедилар.
Ибн Абу Малика Ибн Аббосдан:- Ушбу.... оят шу ҳақида нозил бўдган.
 
4-оят. (Эй Ҳафса, Оиша) агар сизлар (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур. Чунки сизларнинг дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (пайғамбарнинг) зиёнига (яъни у зот билан аёллари ўртасини бузадиган ишлар устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз Аллоҳнинг Ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна булардан кейин фаришталар ҳам (пайғамбарга) ёрдамчидир.
Ибн Аббосдан: Ойшанинг кунида Ҳафса Р (с.а.в.)ни Иброҳимнинг онаси билан бирга кўрди-да:- Унга Ойшага хабар бераман,-деди. Р (с.а.в.):- Агар мен бунга яқинлашсам бу менга  ҳаромдир,-дедилар. У буни Ойшага хабар берди. Шунда Аллоҳ ўз пайғамбарини бундан хабардор қилди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)Ҳафсага айтган баъзи гапларини билдириб қўйдилар. Шунда у:- Ким сизга хабар берди?-деди. У киши:- Билгувчи ва хабардор зот хабар берди дедилар-да Расулуллоҳ  (с.а.в.)аёлларидан бир ой узоқлашишга қасам ичдилар. Шунда Аллоҳ таоло ушба оятни нозил қилди....

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase