close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қамар сураси

1-оят. (Қиёмат) соати яқинлашииб қолди ва ой ҳам бўлинди.
Масруҳ Абдуллоҳдан ривоят қилади: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)замонларида ой бўлинди. Буни кўриб қурайшликлар: - Бу ибн Абу Кабшанинг сеҳридир, у сизларни сеҳрлади, сафарда юрганлардан сўраймиз, - дейишиб улардан сўрашди. Шунда сафарда юрганлар: - Ҳа, дарҳақиқат, биз кўрдик, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ...... оятини нозил қилди.
 
47-49-оятлар: Албатта жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): “Дўзах азобини тотиб кўринглар!” (дейилур). Албатта Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан: Қурайшликлар қадар борасида хусуматлашиб келишди. Шунда Аллоҳ таоло ...... ни нозил қилди.
Муслим ривояти
Абу Умома ал-Боҳилий айтади: - Аллоҳ  гувоҳни Расулуллоҳ (с.а.в.)дан эшитдим, айтдиларки: Ушбу ..... ояти қадарийлар ҳақида нозил бўлган.
Ато айтади: - Нажрон усқуф (епископи)и Расулуллоҳ  (с.а.в.)га  келиб: - Эй Муҳаммад, жиноят – осийликлар қадар (тақдир) билан бўлади деб ўйлайсанми? Денгизлар қадар билан, осмонлар қадар билан, бу ишлар қадар билан жорий бўлади. Гуноҳ, осийликлар эса бундай бўлмайди, - деди. Шунда Р (с.а.в.): - Сизлар Аллоҳнинг ҳусуматчиларидирсизлар, - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ..... нозил қилди.
Ибн Абу Зароро ал-Ансорий отасидан: - Расулуллоҳ  (с.а.в.) ушбу ..... оятни қироат қилиб: - Ушбу оят бу умматнинг охиргиларидан бўлган Аллоҳ таолонинг қадарини ёлғонга чиқарувчи инсонлар ҳақида нозил бўлган, - дедилар.
Бакир ибн Усайд отасидан: - Муҳаммад ибн Каъб ҳозир бўлиб айтадики: - Агар мени қадар борасида чуқур кетаётганимни кўрсангиз, мени боғлаб қўйинглар. Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, ушбу оятлар фақат улар ҳақида нозил бўлгандир. Сўнг ......оятини ўқиди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase