close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қоф сураси

38-оят. Аниқки, биз осмонлар ва ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратдик ва Бизни ҳеч қандай чарчоқ ушлагани йўқ.
Ҳасан ва Қутода: Яҳудлар айтишдики: Аллоҳ маҳлуқотларни 6 кунда яратди. 7-куни эса дам олди. У шанба кунидир. Улар шу кунни дам олиш куни деб номладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Икрима ибн Аббосдан: - Яҳудийлар Расулуллоҳ  (с.а.в.)га келишиб осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): - Аллоҳ ерни биринчи ва иккинчи куни яратди, тоғларни учинчи куни яратди, осмонларни тўртинчи ва бешинчи куни яратди, жума куни эса юлдузларни, қуёшни ва ойни яратди, - дедилар. Яҳудлар: - Эй Муҳаммад, кейин нима бўлди? – дейишди. У киши: - Кейин Аллоҳ Аршга ўрнашди, - дедилар. Улар: - Тамомига етказсанг тўғри айтган бўлардинг, кейин Аллоҳ дам олди, - дейишди. Бундан Расулуллоҳ  (с.а.в. )қаттиқ ғазабландилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase