Духон сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 114 марта кўрилди
49-оят. (Унга масхара қилиш учун: “Мана бу азобни) тотиб кўринг! Дарҳақиқат сенинг ўзинггагина “Қудратли ва улуғдирсан”. Дарвоқеа бу (азоб) сизлар (ҳаёти дунёдалик пайтингизда) шак-шубҳа қилган нарсангиздир!” (дейилур)
Қутода: - Бу оят Аллоҳнинг душмани Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган. У: - Муҳаммад мени қўрқитяптими? Аллоҳга қасамки, мен (Макканинг икки) тоғи орасидаги энг қудратли, иззатли кишиманку, - деган эди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Икримадан: - Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Жаҳлга дуч келдилар. Шунда Абу Жаҳл: - Биласанки, мен водий аҳлининг энг зўриман. Мен қудратли ва улуғман, - деди. Аллоҳ уни Бадр кунида ўлдириб хор қилди. Ва ўз сўзи билан ўзини айблади ва у ҳақда .... нозил қилди.