Шўро сураси
- Шанба, Авг 06 2022
- 90 марта кўрилди
23-оят. Аллоҳ иймон келтирган ва яхши аммал қилган бандаларга берадиган хушхабари ана шудир! (Эй Муҳаммад, Макка мушрикларига), айтинг: - “Мен сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрайман, фақат қариндошчиликдаги дўстлик яқинларинигина (яъни, мен сизлар билан насл-насаб жиҳатидан қариндош бўлганим ҳаққи-ҳурмати бу даъватимга тўсқинчилик қилмасликларингизнигина сўрайман)”. Ким бирон чиройли амал қилса, биз унинг учун ўша (чиройли амали)да яна ҳуснни зиёда қилурмиз (яъни зиёда савоб ато этурмиз). Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, яхшиликни билгувчидир.
Ибн Аббос: Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларида у кишига офатлар ва балолар етар эди. Буларни даф қилиш учун қўлларида маблағ йўқ эди. Шунда ансорлар: - ААллоҳ бизни бу киши сабабли ҳидоят қилди. У опангизнинг боласидир. Унга балою офатлар етаяпти. Буларни даф қилишда унинг қўлида маблағи йўқдир. У учун молимиздан маблағ йиғамиз. Ўзимизга ҳам зара бўлмасин, - дейишиб, шундай қилишди. Улар уни Расулуллоҳ (с.а.в.)га олиб боришди ва: - Эй Расулуллоҳ, сиз опамизнинг боласисиз. Аллоҳ таоло бизни сиз сабабли ҳидоят қилди. Сизга офатлар-балолар етаяпти. Сизда мол-мулк йўқдир. Биз келишиб, молимиздан сизга ажратдик. Сизга келтирдик, шу билан бало-офатларга қарши ёрдамланасиз, мана ўша, - дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Қутода: - Мушриклар ўз йиғинларида йиғилишди. Ва бир-бирларига: Нима деб ўйлайсизлар, Муҳаммад қилаётган ишлари учун ажр-пул сўрармикан-а? – дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
27-оят. Агар Аллоҳ (барча) бандаларининг ризқларини кенг-мўл қилса, албатта улар ер юзида зулм-тажаввузкорлик қилган бўлур эдилар. Лекин у зот (бандаларининг ризқу рўзларни) ўзи хоҳлаганича ўлчов билан туширур. Албатта у бандаларидан огоҳ ва кўриб турувчидир.
Бу оят – Суфа аҳлидан бўлган кишилар ҳақида нозил бўлган. Улар дунёда мўл-кўлчилик ва бойликни орзу қилишган эди. Хаббоб ибн Арат айтади: - Бу оят биз ҳақимизда нозил бўлган. Биз Бани Қурайза ва Назир қабилаларининг молларини кўриб, бизга ҳам шулар бўлишини орзу қилдик. Шунда Аллоҳ табарока ва таоло ушбу оятни нозил қилди.
Амр ибн Ҳурайс айтади: Бу оят .... Суфа эгалари ҳақида нозил бўлган. Улар: - Қани энди сизга молу дунё бўлса эди, дейишиб дунёни орзу қилишган эди.
51-оят. Бирон одам учун Аллоҳ унга сўзлаши жоиз эмас, магар ваҳий – илҳом орқали ё бирон парда-тўсиқ ортидан ёки бирон элчи-фаришта юбориб, ўша (фаришта Аллоҳнинг) изни - ихтиёри билан ўзи хоҳлаган нарсани ваҳий қилиши орқали (сўзлар). Албатта у Юксак ва Ҳикмат эгасидир.
Яҳудийлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га: Агар сен пайғамбар бўлсанг Аллоҳ билан гаплашиб, унга қарамайсанми (кўрмайсанми). Худди Мусо Аллоҳ билан гаплашиб унга қараганидек.
Биз токи шуни қилмагунингча сенга иймон келтирмаймиз, - дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): - Мусо Аллоҳга қарамаган (кўрмаган), - дедилар ва ушбу оят нозил қилинди.