close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рум сураси

1-5 оятлар: Алиф, Лом, Мим. Жу да яқин жойда Рум мағлуб бўлди. (Лекин) улар (яъни румликлар) бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта ғалаба қилажаклар. Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шавқат эгасидир.  
Муфассирлар айтишади.:- (форс шоҳи) Кисро румга қарши қўшин юборди. Қўшинга Шахрирон исмли кишини бошлиқ қилди. У форслар билан румга бориб, Румга бостириб, Румликларни ўлдирди, шаҳарларини вайрон қилди, дарахтларини кесди. (Рум шоҳи) Қайсар ҳам Яҳнас исмли кишини (қўшинга бош қилиб ) унга қарши юборди. Улар Азриёт ва Бусрода дуч келишди. Бу ерлар Шомнинг араб ерларига энг яқин жойи эди. Форс қўшинлари Румликларни енгди. Бу хабар Маккада Расуллуллоҳ (с.а.в.) ва асхоблариша етди ва бу уларга оғир ботди. Расуллуллоҳ (с.а.в.) форслик уммий мажусийлар Румлик аҳли китоблар устида ғолиб бўлишини ёқтирмасдилар. Макка кофирлари эса хурсанд бўлишиб, ичиқоралик қилишди. Улар асҳобларга: - Сизлар ҳам, (румлик) насаролар ҳам аҳли китоблардир. Биз эса уммийларимиз. Форслик биродарларимиз сизнинг румлик биродарларингиз устидан ғолиб келди. Сизлар ҳам биз билан жанг қилсангиз, биз ҳам сизнинг устингиздан ғолиб бўламиз, - дейишди. Шунда Аллоҳ таъало ......... оятларини нозил қилди.
    Абу Саъид ал Худрийдан: - Бадр кунида румликлар форслар устидан ғолиб келди. Муъминлар румликлар мажуслар устидан ғалаба қилганидан шодланишди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase