close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Оли Имрон сураси

Муфассирлар айтади: Нажрон элчилари Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келишди. Улар олтмиш киши эдилар. Ичларида ўн тўртта шарафли одамлари бор эди. Шу ўн тўттанинг ичида учтасининг кўрсатмаси билан иш қилинарди. Улар қўйидагилар:
1.    Қавмнинг амири, вакил, кенгаш машварат раиси бўлган Абдулмасиҳ исмли киши. Унинг маслаҳатисиз бирор иш қилишмади.
2.    Саййид, уларнинг имоми, сафарларининг эгаси, Айҳам исмли киши.
3.    Роҳиблари, имомлари, мадрасалари эгаси, епископлари Абу Ҳориса ибн Алқама. У қавмнинг ичида обрўли, китобларини ўқиган, динларида яхши илмли киши эди. Рум подшоҳлари уни ҳурмат қилар, мол мулк беришган ва илмли ижтиҳодли бўлгани учун унга канисалар қуриб беришган эди.
Улар Расулуллоҳ (с.а.в.) аср намозини ўқиётган пайтида масжидларига кириб боришди. Устиларида йўл-йўл кийим, жуббалар ва ридолар бор эди. Ҳорис ибн Каъбдек чиройли эдилар. Баъзи асҳоблар “Улардек элчиларни кўрмагандик”, дейишарди. Намозларининг вақти бўлди. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг масжидларида машриққа қараб намоз ўқидилар. У киши: “Индаманглар”, дедилар. Кейин эса амир ва саййидлари Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига келди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Исломга киринглар”, дедилар. Улар “Сендан олдин Исломга кирганмиз”, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ёлғон айтяпсизлар, сизни исломдан Аллоҳнинг боласи бор дейишингиз, хочга ибодат қилишингиз ва тунғиз гўштини ейишингиз исломдан тўсиб туради”, дедилар. Улар: “Агар Исо Аллоҳнинг боласи бўлмаса, унинг отаси ким?”, дедилар ва ҳаммалари бирлашиб Исо а.с. ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан хусуматлашдилар. У киши: “Ҳар қандай бола ҳам отасига ўхшашини билмайсизми?”, дедилар. “Ҳа” шундай дейишди. У зот: “Роббимиз ҳамиша тирик, ҳеч қачон ўлмайди, лекин Исо ўлади, шуни билмайсизларми?”, дедилар. “Ҳа”, шундай дейишди. “Роббимиз ҳар бир нарсанинг устида Қаюм – ризқ бериб, ҳимоя қилиб туради, шуни билмайсизми?”, дедилар. Улар яна тасдиқлашди. “Исо буларнинг бирортасини қила оладими?” деб Расулуллоҳ (с.а.в.) сўрадилар. Улар “Йўқ”, дейишди. “Роббимиз онасининг қорнида Исога ўзи хоҳлаганидек сурат бергандир. Роббимиз емайди, ичмайди, (одамлар билан) гаплашмайди, шуни билмайсизми?, дедилар. “Ҳа шундай”, дейишди. “Исонинг онаси худди бошқа аёллардек хомиладор бўлиб, қорнида кўтариб қўйган, сўнг аёллардек кўзи ёриган, сўнг боққан, сўнг озиқлантирган, ичган, гапирган шундай эмасми?”, дедилар. Улар яна маъқуллашди. “Ундай бўлса қандай қилиб сиз гумон қилгандай бўлади”, дедилар. Улар жим бўлиб қолишди. Шунда Аллоҳ улар ҳақида “Оли Имрон” сурасининг аввалги саксон нечтадир оятини нозил қилди.
 
12-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), куфр йўлини тутган кимсаларга айтинг: “Шак-шубҳасиз, (бу дунёда) мағлуб бўласизлар. Ва (Охиратда) жаҳаннамда тўпланажаксиз. Нақадар ёмон жой у”.
Ибни Аббос р.а. айтади: Аллоҳ Бадрда мушрикларни мағлуб этгач, Яҳудийлар: “Аллоҳга қасамки, бу Мусо бизга башорат қилган умумий пайғамбардир. Биз китобимизда унинг сифат-аломатларини топган эдик. Унинг байроғи ҳечам паст бўлмайди”, дейишди. Расулулоҳ (с.а.в.)ни Расулулоҳ (с.а.в.)ни тасдиқлаб эргашмоқчи бўлишди. Шунда баъзилари: “Шошманглар, унинг бошқа жангини ҳам кузатайлик-чи”,дейишди. Уҳудда асҳоблар енгилишгач, улар иккиланишди ва: “Аллоҳга қасамки бу у эмас”, дейишди. Уларга бадбахтлик ғолиб келиб, исломни қабул қилмадилар. Расулулоҳ (с.а.в.) билан ўзларининг ўртасидаги шартномани бузишди. Каъб ибн Ашраф ал Ҳудий олтмишта отлиқ билан Маккага Абу Суфённинг олдига борди ва улар билан (Расулулоҳ (с.а.в.) ва мусулмонлар зарарига) келишиб: “Сўзимиз бир жойдан чиқади”, дедилар. Кейин эса Мадинага қайтиб келишди. Шунда Аллоҳ улар ҳақида ушбу оятни нозил қилди.
Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ясор айтади: Расулулоҳ (с.а.в.) Бадрда Қурайшни енггач Мадинага қайтдилар. Яҳудийлар йиғилгач уларга: “Эй яҳудлар жамоаси, Бадрда қурайшга тушган нарса Аллоҳ томонидан сизга ҳам тушиб қолишидан эҳтиёт бўлинглар. Уларга келган кун сизга ҳам келишидан олдин исломни қабул қилинг. Сиз биласизки мен юборилган пайғамбарман. Буни сиз китобларингизда топгансиз ва Аллоҳ сиздан аҳд олгандир”, дедилар. Улар эса: “Эй Муҳаммад, тажрибасиз, уруш илмидан бехабар бир қавмни қулай фурсат топиб енгишинг сени ғурурлантирмасин, Аллоҳга қасамки, агар биз сен билан жанг қилсак, сен бизни (жангда қандай моҳир) одамлар эканимизни билиболасан”, дейишди. Шунда Аллоҳ: “Кофирларга айтинг (яъни яҳудийларга) мағлуб бўласизлар ва (охиратда) жаҳаннамга тўпланасизлар”, оятини нозил қилди.
Икрима ва Саид ибн Жубайрлар Ибни Аббосдан қилган ривоятда ҳам худди шундайдир.
 
18-оят. Аллоҳ, фаришталар ва илм аҳллари – Ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ, фақатунинг Ўзи борлигига гувоҳлик бердилар. У адолат билан тургувчи – Ҳукм қилгувчидир. Ҳеч қандай тангри йўқ, фақат унинг Ўзи бор. У Қудратли ҳикмат Эгасидир.
Калбий айтади: “Расулулоҳ (с.а.в.)Мадинада турганларида олдиларига Шом роҳибларидан иккитаси келишди. Улар Мадинани кўргач ҳамроҳига: “Бу шаҳар охир замонда чиқадиган пайғамбарнинг шаҳрига жуда ҳам ўхшар экан.”, деди. Расулулоҳ (с.а.в.)ни кўргач эса у кишини белги ва сифатларидан танидилар ва: “Сиз Муҳаммадмисиз?”,  деб сўрашди. Пайғамбар (с.а.в.) “Ҳа”, деб жавоб қилганларида Улар яна “Сиз Аҳмадмисиз?”, деб сўрашди. Расулулоҳ (с.а.в.) яна “Ҳа”, дедилар. Улар: “Биз сиздан гувоҳлик ҳақида сўраймиз. Агар бизга айта олсангиз сизга иймон келтириб, тасдиқлаймиз”, дедилар. Расулулоҳ (с.а.в.) “Сўрайверинглар”, деганларидан сўнг улар: “Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ гувоҳлик ҳақида бизга хабар беринг”, дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Улар исломни қабул қилиб, Расулулоҳ (с.а.в.)ни тасдиқладилар”.
 
23-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Китобдан (Тавротдан) насибадор бўлган кимсалар ораларида ҳакамлик қилсин учун Аллоҳнинг китобига чақираётганларини, сўнгра улардан бир гуруҳи юз ўгирган ҳолларида бурилиб кетаётганларини кўрмадингизми?
Уламолар бу оятнинг нозил бўлиш сабабида ихтилоф қилишган.
Саддий айтади: Расулулоҳ (с.а.в.) яҳудийларни исломга чақирдилар. Шунда Нуъмон ибн Арфа: “Эй Муҳаммад, юр роҳиблар олдига бориб ҳукм сўраймиз”, деди. У киши: “Йўқ Аллоҳнинг Китобига қараймиз”, дедилар. У эса “Йўқ роҳибларга борамиз”, деб туриб олди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Икрима, Саид ибн Жубайрлар ибни Аббосдан ривоят қилади: Расулулоҳ (с.а.в.) яҳудийларнинг мадрасаларига бориб, уларни Аллоҳга даъват қилдилар. Наим ибн Амр ва Ҳорис ибн Зайд айтишдики: “Эй Муҳаммад, сен қайси диндасан?”, У киши “Иброҳим миллатидаман”, дедилар. Улар “Иброҳим яҳудий эди-ку”, дейишди. Расулулоҳ (с.а.в.): “Юринглар Тавротга қараймиз. У орамизда ҳакамдир”, дедилар. Улар бош тортишгач, Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Калбий айтади: Бу оят Ҳайбар яҳудийларидан зино қилганлар ва яҳудларнинг Расулулоҳ (с.а.в.)дан зинокорларнинг жазоси ҳақида сўраганлари тўғрисида нозил бўлган.Худо хоҳласа бунинг баёни “Моида” сурасида келади.
 
26-оят. Айтинг: “Эй мулку давлат Эгаси бўлган Аллоҳим, Сен Ўзинг истаган кишингга мулк ато қилурсан ва истаган кишингданбу мулкни тортиб олурсан, истаган кишингни азиз қилурсан ва истаган кишингни хор қилурсан. Бор яхшилик Ёлғиз Сенинг Қўлингдадир. Албатта Сен барча нарсага Қодирсан”.
Ибни Аббос ва Анас ибн Моликр.а.лар айтишади: Расулулоҳ (с.а.в.)Маккани фатҳ қилиб, умматларига форс ва рум мулкларини эгаллашни ваъда қилгач, мунофиқлар ва яҳудийлар: “Ҳайҳот, Ҳайҳот Муҳаммад Рум ва Форс ерларини қандай ҳам фатҳ қила оларди. Улар кучли ҳимояланган, бақувват давлатлардир. Муҳаммадга Макка билан Мадина етмайдими, Рум ва форс подшоҳлигини истаб қолибди!”, дедилар Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Қутода айтади: Бизга зикр қилиндики, Расулулоҳ (с.а.в.) Роббиларидан Форс ва Рум мулкларини умматлари эгаллашини сўрадилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амр ибн Авф оталаридан, у киши оталаридан ривоят қилади: Аҳзоб кунида Расулулоҳ (с.а.в.) Хандақ буйида хутба қилдилар ва ҳар ўн кишига қирқ зироъ хандақ қазишни бўлиб бердилар. Амр ибн Авф айтади: “Мен, Салмон, Хузайфа, Нуъмон ибн МиқронАл Музаний ва олти ансорий бирга қирқ зироъ хандақни қазиётгандик. Тўсатдан Аллоҳ хандақ ичидан битта катта чақмоқ тошни чиқарди. У асбобларимизни синдирди. Бизга жуда оғирлик қилди. Биз “Эй Салмон, бориб Расулулоҳ (с.а.в.)га бу хабарни айт, биз ё тошни четлабўтайлик, ёки бирор нарсага буюрсинлар. У кишининг кўрсатмасисиз бирор иш қилолмаймиз”, дедик. Салмон Расулулоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига борганида у кишининг устиларида туркийқубба бор эди. У: “ Эй Расулулоҳ бир оқ, тош чиқиб қолди. Бизга оғирлик қиляпти, асбобларимизни синдирди. Ҳар қандай тадбир ҳам фойда бермаяпти.  Бирор нарсага буюринг, кўрсатмангизсиз бирор иш қилолмаймиз”, деди. Расулулоҳ (с.а.в.) Салмон билан Хандаққа тушдилар. Қолган тўққиз киши эса Хандақ устида қолди. Расулулоҳ (с.а.в.) Салмондан кавлагични олиб тошни бир уриб ёрдилар. Ундан чақмоқ чиқиб Мадинанинг икки томонини ёритиб юборди. Қоп-қоронғу уй ичида чироқ ёнгандек бўлди. Расулулоҳ (с.а.в.) такбир айтдилар, мусулмонлар ҳам айтишди. Кейин Салмоннинг қўлини ушлаб Хандақдан чиқдилар. Шунда Салмон: “Ота-онам сизга фидо бўлсин эй Расулулоҳ, шундай бир нарсани кўрдимки, у каби нарсани ҳеч қачон кўрмаганман”, деди. Расулулоҳ (с.а.в.) қавмга қараб: “Салмон нима деганини эшитдингизми?”, дедилар. Улар “Ҳа, эй Аллоҳнинг пайғамбари”, дейишди. Расулулоҳ (с.а.в.): “Мен биринчи зарбани урганимда чақмоқ чиққанини кўрдингизлар. Шунда мен учун Рум ерларидаги қизил қасрлар кўринди. У худди итларнинг тишларидек эди. Жаброил а.с. умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Сўнг иккинчи зарбамни урганимда сиз кўрган чақмоқ чиқиб, менга Санъо қасрлари кўрсатилди. Улар худди итларнинг тишларидек кўринди. Жаброил а.с. менга умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Сўнг учинчи зарбамни урганимда, сиз кўрганчақмоқ чиқиб, менга Ҳирот қасрлари ва Кисронинг шаҳарлари кўрсатилди. Улар худди итларнинг тишларидек кўринди. Жаброил а.с. яна менга умматим уларни эгаллаши ҳақида хабар берди. Хурсанд бўлинглар”, дедилар. Мусулмонлар хурсанд бўлдилар ва: “Аллоҳга ҳамд бўлсин унинг ваъдаси ростдир, бизга чуқур қазиганимиздан кейин нусратни ваъда қилди”, дедилар. Мунофиқлар эса: “Ажабланмаяпсизларми? Сизларни умидлантириб, ёлғон ваъдалар беряпти. Сизларга у Ясрибдан туриб Ҳирот қасрларини, Кисронинг шаҳарлариникўрганлигини, улар сиз учун фатҳ қилинишини айтаяпти. Сизлар эса душманга юзма-юзкелишдан қўрқиб,Хандақ қазияпсизлар”, дедилар. Шунда: “Ўшанда мунофиқлар ва қалбларида касаллик бор кимсалар: “Аллоҳ ва Расули бизга ёлғонваъдалар берди”, деб айтишган эди....”, ояти нозил бўлди ва Аллоҳ ушбу оятни ҳам нозил қилди”.
 
28-оят. (Мадомики, барча иш – бутун мулк Ёлғиз Аллоҳнинг қўлида экан, демак) мўминлар мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутмасинлар! Ким шундай қилса бас, Аллоҳ томонидан ҳеч нарсада эмас (яъни Аллоҳга бегонадир). Магар улардан эҳтиёт бўлиб турсаларингиз (юзаки муомала қилсангиз жоиздир), Аллоҳ сизларни Ўзининг (азобидан) огоҳ қилур. Вафақат Аллоҳга қайтажаксиз.
Ибни Аббос р.а. айтади: Яҳудлардан Ҳажжож ибн Амр, Кахмасибн Абу Ҳқиқ ва Қайс ибн Зайдлар бир гуруҳ ансорлар билан сирдош дўст бўлиб олган эдилар. Масадлари уларни диндан чиқариш эди. Рифоа ибн Мунзир, Абдуллоҳ ибн Жубайр ва Саид ибн Ҳайсамлар ўша ансорийларга: “Бу яҳудийлардан йироқ юринглар. Уларнинг олдига кўп бориб, яқин дўст бўлиб олманглар. Улар сизларни динингиздан фитналантиради ва чалғитади”, дедилар. Улар эса бош тортиб, яна яҳудлар билан учрашиб юришда давом этди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Калбий айтади:  “Бу оят мунофиқлар Абдуллоҳ ибн Убай ва ҳамроҳлари ҳақида нозил бўлган. Улар яҳуд ва мушрикларни дўст тутишар ва хабарларни улага етказишарди. Улар Расулулоҳ (с.а.в.)ни енгишларини хоҳлашарди. Шунда Аллоҳ бу оятни нозил қилиб, мўминларни уларнинг амалларидекиш қилишдан қайтарди”.
Заҳҳок ривоятида ибни Аббос р.а. айтади: Бу оят Убода ибн Сомит ал-Ансорий ҳақида нозил бўлган. У киши бадрда қатнашган, қавмининг бошлиғи эди. Унинг яҳудлардан иттифоқчилари бор бўлиб, Расулулоҳ (с.а.в.) Аҳзоб куни чиққанларида: “Эй Аллоҳнинг пайғамбари мен билан беш юз яҳудий бор. Уларни ҳам мен билан чиқишиб, улар билан душмандан устун келишни ўйлаб турибман”, деди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
31-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: “Агар сизлар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. (Шунда) Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) Мағфират қилгувчи Меҳрибондир”.
Ҳасан ва ибни Журайжайтадилар: Расулулоҳ (с.а.в.) даврларида одамлар Аллоҳни яхши кўрамиз деб ўйлашарди. Ва: “Эй Муҳаммад, биз Роббимизни яхши кўрамиз”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Заҳҳок ибни Аббосдан ривоят қилади: “Қурайшликлар Масжид ал Ҳаромда санамларини ўрнатиб, уларга туяқуш тухумларини осиб қўйишар ва қулоқларига тақинчоқларилиб, уларга сажда қилишарди. Расулулоҳ (с.а.в.) Масжид ал Ҳаромда уларнинг олдига бориб: “Эй Қурайш жамоаси, ота-боболарингиз Иброҳим ва Исмоилга хилоф иш қилаяпсизлар. Улар исломда эдилар”, дедилар. Улар эса: “Эй Муҳаммад, биз буларга Аллоҳни яхши кўрганимиз учун ибодат қилаяпмиз, булар бизни Аллоҳга яқинлаштиради”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди”.
Абу Солиҳ Ибни Аббосдан ривоят қилади: Яҳудийлар: “Биз Аллоҳнинг болалари ва яхши кўрган бандаларимиз”, дейишгач, Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.Шунда Расулулоҳ (с.а.в.) бу оятни уларга кўндаланг қилдилар. Улар эса қабул қилишдан бош тортди.
Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Зубайр: “Бу оят Нажрон насоролари ҳақида нозил бўлган. Улар: - БизАллоҳнияхши кўриб, уни улуғлаганимиздан Исо-Масиҳга ибодат қиламиз, - дейишарди. Аллоҳ уларни рад қилиб ушбу оятни нозил қилди”.
 
59-оят. Албатта Ийсонинг (отасиз туғилишининг) мисоли Аллоҳ наздида худди одамнинг мисоли кабидирки, уни тупроқдан яратиб, сўнгра “Бўл”, деди. Бас, у (жонли одам) бўлди.
Муфассирлар айтади: Нажрон элчилари Расулулоҳ (с.а.в.)га: “Нима учун бизнинг соҳибимизни сўкасиз?”, дедилар. У киши: “Нима дедим”, дедилар. Улар: “Сиз у кишини банда дедингиз”, дейишди. Расулулоҳ (с.а.в.) “Ҳа, шундай, У Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Бокира Марямгаюборган сўзидир”, дедилар. Улар бундан ғазабланиб: “Отасиз яратилган бирор инсонни биласизми? Агар рост бўлсангиз бизга кўрсатинг-чи”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Ҳасан айтади: Расулулоҳ (с.а.в.)га нажронлик икки роҳиб келишди. Расулулоҳ уларни исломга чақирдилар. Уларнинг бири: “Биз сиздан олдин исломга кирганмиз”, деди.  У киши: “Ёлғон айтяпсиз, сизни исломдан уч нарса тўсиб туради: хочга  ибодат қилишингиз, чўчқа гўштини ейишингиз, Аллоҳни боласи бор дейишингиз”, дедилар. Улар “Унда Исонинг отаси ким?”, деб сўради. Расулулоҳ (с.а.в.) Роббилари буюрмагунчашошилмадилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
61-оят. Энди Сизга келган (мана шу ҳақ) маълумотдан кейин (насронийлардан) кимда-ким Сиз билан талашиб тортишмоқчи бўлса, (ундай кимсаларга) айтинг: “Келинглар аёлларингизни, ўзларимизни ва ўғилларимизни чорлаб-йиғайлик, сўнгра Аллоҳга тазарруъ билан илтижо қилайликда, ёлғончиларни Аллоҳ лаънат қилишини сўрайлик”.
Ҳасан айтади: Иккита нажронриҳиби Расулулоҳ (с.а.в.)га келдилар. У киши “Исломга киринг, саломат бўласиз”, дедилар. Улар “Сендан олдин кирганмиз”, деганларида Расулулоҳ: “Ёлғон гапиряпсизлар, Исломдан сизларни хочга сажда қилишингиз, Аллоҳнинг боласи бор дейишингиз, ароқ ичишингиз тўсяпти”, дедилар. Улар “Исо ҳақида нима дейсан?”, дедилар. Расулулоҳ (с.а.в.) сукут қилдилар. Шунда Оли Имрон сураси 58-61 оятлари нозил бўлди. Расулулоҳ (с.а.в.) уларни лаънатлашишга чақирдилар. Пайғамбар а.с. Ҳасан, Ҳусайн, Фотима ва аҳлларини келтирдилар. Роҳиблар эса масжиддан чиқиб бир-бирларига “У билан лаънатлашмай, жизяга рози бўлайлик”, дейишди. Улар жизя тўлашга рози бўлиб,лаънатлашишдан бош тортдилар. Қавмларига бориб: “Лаънатлашмадик, жизя тўлашга рози бўлдик”, дейишди.
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. айтади: Нажрон элчилари Расулулоҳ (с.а.в.)га келишди. Улар Саййид ва амирлар эди. Иккаласини исломга чақирдилар. “Сизлардан олдин исломга кирганмиз”, деб жавоб қилганида, Расулулоҳ (с.а.в.) “Ёлғон гапирдиларинг, хоҳласанглар сизларни исломдан тўсаётган нарсалар ҳақида айтиб бераман”, дедилар. Улар: “Айтинг”, деганларидан сўнг: “Хочни яхши кўриш, ароқ ичиш ва чўчқа гўштини ейиш”, деб атдилар. Кейин уларни лаънатлашишга чақирдилар. Эртаси эрталабга келишиб олишди. Расулулоҳ (с.а.в.) эрталаб Али, Фотима, Ҳусайн, Ҳасан розияллоҳу анҳуларни олиб бордилар. Улар бош тортиб, жизя тўлашга рози бўлдилар. Шунда Расулулоҳ (с.а.в.) “Мени ҳақ билан юборган Зотга қасамки, агар лаънатлашишса водийга олов ёмғири ёғарди”, дедилар Шунлар ҳақида ушбу оятни нозил бўлган.
 
68-оят. Одамларнинг Иброҳимга яқинроғи у(нинг йўли)га эргашган зотлар,мана бу Пайғамбар (Муҳаммад алайҳис-салом) ва иймон келтирган кишилардир. Аллоҳ мўминларнинг дўстидир.
Абу Солиҳ ибни Аббосдан қўйидагича ривоят қилади: Яҳудийлар: “Эй Муҳаммад, Аллоҳга қасамки, дарҳақиқат сенбиласанки, биз Иброҳимнинг динига сендан кўра ва бошқалардан ҳам кўра ҳақлироқмиз. У яҳудий бўлган эди. Сен фақат ҳасад қилаяпсан, холос”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ёсар айтади: Жаъфар ибн Абу Толиб ва ҳамроҳлари Ҳабашистонга ҳижрат қилган эдилар. Расулулоҳ (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилиб, Бадр жанги ўтгандан кейин Қурайш “Доруннадва”(мажлислар ҳовлисида) йиғилишди. Улар: “Бадрда ўлдирилганлар учун Нажжошийнинг ҳузуридаги муҳаммад асҳобларидан ўч оламиз. Мол йиғиб Нажжошийга совға қиламиз. Шоядки ҳузуридаги қавмдошларингизни қайтариб барса”, дейишди. Иккита сўзамол одам вакил бўлиб боришди. Амр ибн Ос ва Амора ибн Абу Муитни тери ва бошқа ҳадялар билан юборишди. Ҳабашистонга бориб Нажжоший ҳузурига кирди. Унга таъзим қилиб, салом беришди ва: “Қавмимиз сизга холис туради. Сизнинг салоҳиятингизни хоҳлайди. Сизга яхши муносабатда бўлади. Сизнинг ерларингизга келган қавмдан огоҳлантириш учун бизни юборди. Чунки улар ёлғончи бир кишининг қавмидир. У орамиздан чиқиб Аллоҳнинг элчисиман деб даъво қияпти. Биздан унга фақат қолоқ одамларгина эргашди. Уларни жуда сиқиб еримиздаги бир водийга қамаб қўйдик. Олдиларига ҳеч ким кирмасди ҳам, чиқмасди ҳам. Очлик ва сувсизлик уларни ўлдираёзди. Иш оғирлашгач ҳузурингизга амакисининг ўғлини юборди. Динингизни, халқингизни ва подшоҳлигингизни бузиш учун. Улардан эҳтиёт бўлинг ва ўзимиз кифоя бўлиш учун уларни бизга қайтаринг. Бузғунчиликларининг белгиси шуки, агар олдингизга кирса сизга сажда қилмайди ва одамлар сизга салом бергандек салом бермайдилар. Чунки улар сизнинг динингизни ҳам йўлингизни ҳам ҳурмат қилмайди”,дедилар. Нажжоший уларни чақиртирди. Улар келишгач Жаъфар эшик олдидан туриб: “Аллоҳнинг гуруҳи сиздан киришга изн сўрайдилар”, деди. Нажжоший “Бу қичқирган одамга айтинг, сўзларини яна такрорласин”, деди. Жаъфар қайтарди. У “Майли Аллоҳнинг омонлиги ва кафиллигида кирингиз”, деди.  Шунда Амр ибн Ос ҳамроҳига: “Аллоҳнинг гуруҳи, деб қандай алжирашига Нажжошийнинг жавобини қара!”, деди. Бу уларга ёмон таъсир қилди. Кейин улар Нажжоший ҳузурига кириб таъзим қилишмади. Амр ибн Ос: “Қаранг, кибр қилиб сизга сажда қилмаганини кўряпсизми?”, деди. Нажжоший: “Нега менга таъзим қилмадиларинг ва олдимга кирган одамлар берадиган саломни бермадинглар?”, деди. Улар: “Биз сизни яратиб подшоҳ қилиб қўган Зотдан бошқасига сажда қилмаймиз. Бундай саломлашиш билан эса бутларга сиғиниб юрган пайтимизда саломлашардик. Аллоҳ ичимиздан ростгўй пайғамбар юборди ва жаннат аҳлининг саломлашиши каби саломлашишга буюрди”, дедилар. Бунингҳақлигини Нажжоший “Таврот” ва “Инжил” китобларидан биларди ва: “Боя қичқирганларингиз ким?”, деб сўради. Жаъфар “Мен” дегнаидан сўнг унга дининг таълимотидан гапир деди. Жаъфар: “Сиз ер подшоҳларингиздан бир подшоҳсиз. Аҳли китобсиз. Ҳузурингизда кўпгапириш ва зулм тўғри бўлмайди. Мен ҳамроҳларим номидан гапиришни хоҳлайман. Мана бу икки кишига буюринг, биттаси гапириб иккинчиси жим турсин. Сиз мунозарамизни тингланг”, деди. Амр Жаъфарга гапир деб ишора қилди. Жаъфар Нажжошийга: “Мана бу кишидан сўрангчи, биз қуллар эканмизми ёки ҳур одамларми? Агар қул бўлиб ҳожамиздан қочиб келган бўлсак, бизни қайтариб беринг”, деди. Нажжоший: “Булар қулми ёки ҳурми?”, деб сўради. Амр: “Ҳур ва ҳурматли одамлар”, деб жавоб қилди. Нажжоший “Қул эмас экансизлар”, деди. Ундан сўрангчи, ноҳақ қон тўкдикми агар қасос олгани, - деди Жаъфар.  Амр: “Йўқ бир томчи ҳам”, деб жавоб қилди. Жаъфар яна: “Ёки ноҳақ одамларнинг молларини олибмизми, тўлашимиз керакми?”, деди. Нажжоший: “Эй Амр, қанча бўлса ҳам ўзим тўлайман”, деди. Амр: “Йўқ заррача ҳам эмас”, деди. Нажжоший: “Ундай бўлса булардан нима талаб қиляпсиз?”, деди. Амр: “Биз булар билан бтр динда, бир йўлда эдик. Ота-бобомизнинг дини эди. Улар буни ташлаб бошқасига эргашишди. Биз эса ўз динимизда қолдик. Шунинг учун қавмимиз уларни қайтариб қайтариб олиб келиш учун бизни юборди”, деди. Нажжоший: “Олдин қайси динда эдингиз-у, кейин қайсига эргашдингиз, ростини айт”, деди. Жаъфар: “Олдин шайтоннинг динида эдик, Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирардик. Тошларга сиғинардик, у шайтон йўлидир. Биз уни тарк қилдик. Биз эргашган дин эса Аллоҳнинг дини Исломдир. Уни бизга Аллоҳдан Аллоҳнинг элчиси ва Исо ибн Марямнинг Китобидек бир китоб келтирган пайғамбар келтирди”, деди. Шунда Нажжоший: “Эй Жаъфар сен катта нарсани гапириб юбординг, секинроқ гапиргин”, деб қўнғироқ чалишга буюрди. Барча роҳибу руҳонийлар йиғилди. Нажжоший уларга: “Исога Инжилни нозил қилган Аллоҳ номи билан сўрайман. Исо билан қиёмат орасида бирор пайғамбар келишини биласизларми?”, деди. Улар: “Ҳа Исо уни бизга башорат берган. Ким унга иймон келтирса, менга иймон келтирибди, ким унга кофир бўлса менга кофир бўлибди, деган”, дедилар. Нажжоший Жаъфарга: “Ўша одам сизга нима дейди. Нимага буюриб, нимадан қайтаради?”, деди. Жаъфар: “Бизга Аллоҳнинг китобини ўқиб берадилар. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар. Чиройли қўшничиликка, қариндошлар билан боғланишга,етимга қарашга ва Аллоҳнинг ягона ўзига шерик келтирмасдан ибодат қилишга буюрадилар”, деди. Нажжоший: “Сизга ўқиб берганларидан бизга ҳам ўқиб бер”, деди. Жаъфар уларга Анкабут ва Рум сураларини ўқиб берди. Нажжоший ва асҳобларининг кўзи ёшга тўлди. Ва: “Эй Жаъфар бу чиройли сўздан яна ўқигин”, дейишди. У Каҳф сурасини ўқиб берди. Шунда Амр Нажжошийни ғазаблантириш учун: “Улар Исо ва онасини сўкадилар”, деди. Нажжоший: “Исо ва унинг онаси ҳақида нима дейсизлар”, деди. Жаъфар Марям сурасини ўқиди. Марям ва Исонинг зикрига келганида Нажжоший мисвокини кўзига тегадиган даражада кўтариб: “Аллоҳга қасамки, Масиҳ улар айтаётган нарсадан зиёда эмас.”, деди. Сўнгра Жаъфар ва ҳамроҳларига: “Боринглар менинг еримда омонликда яшанглар.Сизни ким сўкса ёки азиятласа ўша жазоланади”, деди сўнг яна “Хурсанд бўлинг, қўрқманг, бугунги кунда Иброҳимнинг гуруҳига мусибат йўқ”, деди. Улар: “Иброҳим гуруҳи ким?”, деб сўрадилар. У: “Мана бу гуруҳ ва уларнинг соҳиби ва унга эргашганлардир”, деди. Буни мушриклар инкор этишиб,ўзларини Иброҳим динидамиз, деб даъво қилишди. Нажжоший Амр ва ҳамроҳларига берган молларини қайтариб берди. “Ҳадяларингиз мен учун порадир. Уни ўзингиз олинг. Аллоҳ мени подшоҳ этиб сайлади, лекин пора олмади”, деди. Жаъфар айтади: “Биз у ерда яхши маконда чиройли қўшнилар билан яшадик”. Ўша куни уларнинг Иброҳим тўғрисидаги баҳслари ҳақида Аллоҳ азза ва жалла мадинада Расулуллоҳ (с.а.в.)га ушбу оятни нозил қилди.
Абдуллоҳ Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Ҳар бир пайғамбарнинг пайғамбарлардан яқинроқлари бўлади. Мен улардан отам Иброҳим халилуллоҳга яқинроқман”, дедилар. Кейин ушбу оят нозил бўлди.
 
69-оят. Аҳли Китобдан бир тоифаси сизларни (Ҳақ динингиздан) адаштирмоқни хоҳлади. Лекин улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларинигина адаштирдилар, холос.
Бу оят яҳудлар Муоз ибн Жабал ва аммор ибн ёсирларни ўз динларига чақирганларида нозил бўлган. Бу қисса “Бақара” сурасида ўтди.
 
72-оят. Аҳли Китобдан бир тоифаси (бир-бирларига шундай) дейишди: “Мўминларга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) куннинг бошида иймон келтириб, куннинг охирида уни инкор қилинглар. Шояд улар ҳам (иймонларидан) қайтсалар”.
Ҳасан ва Саддий айтадилар: Хайбар яҳудларидан ўн икки роҳиб тил бириктириб, бир-бирига: “Куннинг бошида Муҳаммаднинг динига кирамиз. Тил билан эътиқод билан эмас. Охирида эса инкор этамиз ва – биз китобларимизга қараб, уламоларимиз билан маслаҳатлашибМуҳаммадни охир замон пайғамбари эмас, деб топдик. Унинг ёлғони фош бўлди. Дини ботил экан,- деймиз. Агар шундай қилсак унинг саҳобаларидинлари тўғрисида шубҳага боришади вааҳли китоблар биздан кўра илмлироқ дейишади ва динларидан чиқиб, бизнинг динимизга киришади”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилиб пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)ни ва мўминларни огоҳлантирди.
Мужоҳид, Муқотил ва Калбийлар айтади: Бу оят қибла ҳақидадир. Қибла Каъба тарафга бурилгачяҳудларга мухоллиф бўлгани учун уларга оғир ботди. Каъб ибн Ашраф ва ҳамроҳлари: “Муҳаммадга қибла борасидатушган оятга иймон келтириб, куннинг аввалида Каъбага қараб намоз ўқиймиз. Куннинг охирида эса Каъбани инкор қилиб, ўзимизнинг қибламизга қараб намоз ўқиймиз. Муҳаммадга эргашганлар: “булар аҳли китоб, биздан кўра билимлироқ”, дейишиб, эҳтимол бизнинг қибламизга қайтишса”, дедилар. Аллоҳ пайғамбарини буларнинг ҳийлаларидан огоҳлантириб сирларини фош қилди.
 
77-оят. Аллоҳга берган аҳд-паймон ва қасамларини озгина қийматга сотиб юборадиган кимсалар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат Кунида Аллоҳ уларга сўз қотмайди, уларга (раҳмат назари билан) боқмайди ва уларни (гуноҳларидан) покламайди. Улар учун аламли азоб бордир.
Абдуллоҳ айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким бир мусулмон кишининг молини олиш учун гуноҳкор бўладиган қасам ичса, Аллоҳга Аллоҳ унга ғазаб қилган ҳолида йўлиқади.”, дедилар. Шунда Ашъас ибн Қайс айтди: “Аллоҳга қасамки мен ҳақимда. Мен билан яҳудий ўртасида бир ер бор эди. У мени еримни инкор қилди. Уни Расулуллоҳ (с.а.в.) олдиларига олиб бордим. У киши менга “Далилинг борми?”, дедилар. “Йўқ”, дедим. “Қасам ичасанми?”, деб сўрадилар. Мен: “У Аллоҳдан қўрқмаса қасам ичиб, молимни олаверади-да”, дедим. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Калбий айтади: Яҳуд уламолари камбағал эдилар. Уларга қаҳатчилик келди. Улар Мадинга Каъб ибн Ашрафнинг бостириб боришди. Каъб улардан: “Китобингиздан мана шу киши Аллоҳнинг пайғамбари эканлигини биласизларми?”, деи. Улар “Ҳа, сенинг ўзинг билмайсанми?”, дейишди. У “Йўқ”, дегач улар: “биз уни Аллоҳнинг пайғамбари ва қули деб гувоҳлик берамиз”, дейишди. У бўлса: “Аллоҳ сизхни кўпяхшиликдан маҳрум қилди. Мен сизга озиқ-овқат ва оилангизга кийим-кечакберишни хоҳлагандим. Лекин Аллоҳ ўзингизни ҳам, оилангизни ҳам маҳрум қилди”, деди. Улар: “У бизга шубҳали кўринган эди. Секин олдига борайликчи,”, дейишди. Улар бориб пайғамбар (с.а.в.)нинг сифатларидан бошқа сифатларни ёзишди, сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига бориб, у киши билан гаплашиб савол-жавоб қилишди. Каъбнинг олдига қайтишиб: “Биз уни Аллоҳнинг элчиси, деб ўйлардик. Олдига борсак у биз билган сифатларда эмас экан. Унинг сифатларини биз билган сифатларга мухолиф эканини кўрдик”, деб ўзлари ёзган сифатларни кўрсатишди. Каъб бу гаплардан хурсанд бўлди. Уларга озиқ-овқат, кийим кечаклар берди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Икрима айтади. Абу Рофиъ, лубоба ибн Абу Ҳақиқ, Ҳай ибн Ахтоб ва бошқа яҳудий раислари ҳақида нозил бўлгандир. Тавротда Аллоҳ улардан аҳд олган нарсани яъни, Муҳаммад а.с.нинг хабарларини яширдилар, ўзгартириб, ўз қўллари билан бошқа ёлғон сифатларни ёздилар ва: “Мана шу Аллоҳнинг ҳузуридандир”, деб қасам ичишди. Улар буни ўз тобеъларидан оладиган тугун-ошлари ва пора ҳадялари кетиб қолмасин деб қилдилар.
 
79-оят. Бирон одам учун Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан сўнг, одамларга: “Аллоҳга эмас, менга ибодат қилинглар”, дейиши жоиз эмас, балки уларга: “(Аллоҳнинг) Китобини (одамларга) таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, Ёлғиз Парвардигорга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар”.
Заҳҳок ва Муқотил: Бу оят Нажрон насоралари ҳақида нозил бўлган. Улар Исога ибодат қилишарди. Оятдаги “Бирор инсон” – Исо “Китоб”, эса Инжилдир.
Калбий ваАтонинг ривоятида ибни Аббос р.а. айтади: Яҳудий Абу Рофиъ ва Нажрон насароларининг раисларидан бири айтишдики: “Эй Муҳаммад, хоҳлайсанми биз сенга ибодат қиламиз. Сени Худо қилиб оламиз”. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Аллоҳдан бошқага сиғинишдан, Аллоҳдан бошқага сиғинишгабуюришдан Аллоҳнинг ўзи асрасин. Бунинг учун юборилмаганман. Аллоҳ менга буни буюрмади”, дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Ҳасан айтади: Бир киши: “Эй Расулуллоҳ биз бир-биримизга салом бергандексизга ҳам салом берамиз. Сизга сажда (таъзим) қилайликми?”, деди. У киши: “Бирор киши Аллоҳданбошқага сажда қилиши мумкин эмас. Лекин пайғамбарингизни ҳурмат қилингизлар. Унинг аҳлининг ҳақларини билинглар”, дедилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
 
83-оят. Аллоҳнинг Динидан ўзга дин истайсизларми?! Ахир осмонлару Ердаги барча жонзот истаса-истамасаУнга бўйинсуниб турибди-ку! Ўшалар (яъни, Аллоҳнинг Динига итоат қилишни ихоҳламаётганлар) ҳам фақат Унинг Ўзига қайтариладилар-ку!
Ибни Аббос р.а.: “Иккала аҳли китоблар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келиб Иброҳимнинг дини ҳақида хусуматлашди. Ҳар бир гуруҳ ўзини унинг динига ҳақлироқ деб даъво қилишарди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Иккала гуруҳ ҳам Иброҳимнинг динида эмасдир”, дедилар. Улар бундан ғазабланиб “Аллоҳга қасамки сени ҳукмингга рози эмасмиз, сенинг динингни дин қилиб олмаймиз”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қиди”.
 
86-оят. Иймон келтириб, (Пайғамбарнинг) ҳақ Пайғамбарэканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва ўзларига: (Муҳаммад алайҳис-салом ҳақ пайғамбар эканликлари хусусида) далил оятлар келганидан кейин кофир бўлган қавмни Аллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Аллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди.
Икрима ибни Аббодан ривоят қилади: “Ансорлардан бир киши динидан қайтиб, мушрикларга қўшилди. Кейин эса пушаймон бўлиб, қавмига одам юборди ва: “Расулуллоҳ (с.а.в.)дан сўранглар-чи, мен тавба қилсам бўладими? Мен пушаймон бўлдим”, деди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. Қавми унга ушбу оятни ёзиб юборди. У ўқиб кўриб, қайтиб исломга кирди”.
Мужоҳид: “Хорис ибн Сувайдисломга кирган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга юрарди. Сўнг қавмига бориб кофир бўлди. У ҳақда ушбу оят “...тавба қилиб (хатони) тузатсалар, албатта Аллоҳ кечиримли ва Раҳмдилдир....” гача нозил бўлди. Қавмидан бир киши бу оятни ўқиб берганида Хорис: “Аллоҳга қасамки, мен билганимдек ростгўйсан, Расулуллоҳ (с.а.в.) сендан ҳам ростгўйроқдир. Аллоҳ таоло уччаласидан ҳам ростгўйдир”, деди-да қайтиб бориб исломни чиройли қабул қилди”.
 
90-оят. Албатта иймон келтирганларидан кейин кофир бўлган, сўнгра куфрлари янада зиёда бўлган кимсаларнингқилган тавбалари ҳаргиз қабул қилинмайди. Ана ўшалар адашганлардир.
Ҳасан, Қатода, Атоул Хуросоний айтишади: “Яҳудлар ҳақида нозил бўлган. Исо ва Инжилга кофир бўлишди, кейин Муҳаммад (с.а.в.) ва Қуръонга кофир бўлишиб куфрлари зиёда бўлди”.
Абул Алия айтади: Яҳуд ва насаролари ҳақида нозил бўлган. Улар Муҳаммад (с.а.в.)нинг сифат ва белгиларига иймон келтиришганидан кейин, ўзлари чиққач унга кофир бўлдилар. Куфрларидан ўзгармай қолганлари учун куфрлари зиёда бўлди.
 
93-оят. Таврот туширилишидан илгари Исроил (Яъқуб) ўзига ҳаром қилган нарса (туянинг гўшти билан сути) дан бошқа барча таомлар бани Исроил қавмига ҳалол эди. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), “Агар ростгўй бўлсангизлар, Тавротни келтириб ўқиб кўринглар”, деб айтинг.
Абу Варқ ва Калби айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биз Иброҳим миллатидамиз”, дедилар. Яҳудлар: “Сен туянинг гўштини ейсан, сутини ичасану қандай қилиб, Иброҳим миллатида бўласан?”,дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Булар иброҳим учун ҳалол эди. Биз ҳам ҳалол қиламиз”, дедилар. Яҳудийлар эса: “Биз бугунгача ҳаром деб билган ҳамма нарса Нуҳга, Иброҳимга ва бизгача ўтган барча пайғамбарларга ҳаром эди”,дейишди. Шунда Аллоҳ азза ва жалла уларни ёлғончиқа чиқариб ушбу оятни нозил қилди.
 
96-оят. Албатта одамлар (Ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишлари) учун қурилган биринчи Уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун Ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир.
Мужоҳид айтади: Мусулмонлар ва яҳудлар ўзаро мақтанишди. Яҳудлар: “Байтул Мақдис Каъбадан кўра афзалроқ ва улуғроқдир. Чунки у пайғамбарлар ҳижрат қилган жодир ва муқаддас ердадир”, дейишди. Шунда Аллоҳ уларни ёлғончига чиқарди ва ушбу оятни нозил қилди.
100-оят.Эй мўминлар, агар сизлар Китоб берилган кимсаларданбирон бир гуруҳга бўйинсунсангиз, улар сизларни мўмин бўлганингиздан кейиняна кофирликка қайтарадилар.
Икрима айтади: Авс ва Ҳазраж қабилалари ўртасида жоҳилиятда урушлар бўлиб турарди. Ислом келгач, улар барҳам топди. Аллоҳ қалбларини улчат қилди. Авс ва ҳазражликлардан бир гуруҳ одамлар тўпланиб турган жойга бир яҳудий келиб ўтирди ва жоҳилиятдаги уруш вақтида бир қабила айтадиган шеърни айтди. Бу уларга таъсир қилиб, “Фалон жангда шоиримиз фалон шеърни айтганди”, деб бир-бирлари билан тортишишди. Барчалари: “Келинглар, олдин бўлганидек яна қайтадан урушамиз”, дейишди ва “Эй Авсликлар”, “Эй Ҳазражликлар”, деб ўз тарафдорларини чақира бошлашди. Қуроллар билан жанг қилиш учун саф бўлишди. Шунда ушбу оят нозил бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса икки саф орасига кириб бу оятни ўқиб овозларини баланд кўтардилар. Улар жимиб қолишди. Оят ўқиб бўлингач қуролларини ташлашди ва бир-бирларини қучоқлаб йиғлай бошлашди.
Зайд ибн Аслам айтади: Шос ибн Қайс исмли яҳудий Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Авс ва Ҳазраж асҳоблари ўзаро гаплашиб ўтиришган жойдан ўтиб қолди. У мусулмонларга адовати кучли бўлган, уларга ҳасад қиладиган ифлос чол эди. Улар жоҳилиятдаги адоватдан кейин исломда жам бўлиб, улфатда ўтиришгани чолнинг ғазабини келтирди. У: “Бани Қайла одамлари шу шаҳарда тўпланиб ўтиришибди. Йўқ қасамки, бу шаҳарда тўпланиб туришса биз улар билан бирга тура олмаймиз”, деди-да, ўзи билан юрган бир яҳудий йигитга: - Уларнинг олдига бориб ўтир, Сўнг уларга буос воқеасини, унда нималар бўлганини эслатиб қўй. Ўша пайтда айтилган баъзи шеърлардан ўқи,- деди. Буос Авс ва Ҳазраж қабилалари урушган кун эди. Ўшанда Авс Ҳазраж устидан ғалаба қозонганди. Йигит чол ўргатгандай қилди. Қавм шу ҳақда гапириб бир бирларига мақтаниб, низолашиб кетишди. Ҳаттоки Авснинг Бани Ҳориса уруғидан Авс ибн Қойзий ва Ҳазражнинг Бани Салама уруғидан Жобтр ибн Сохрбир-бирларига сакраб гап талашиб кетишди. Биттаси: “Агар хоҳласам урушни қайтадан бошлайман”, деди. Шунда гуруҳлар “Қани қуролларни олинглар, ялангликда учрашамиз”, деб ялангликка кетишди. Жоҳилиятдагидек тарафма тараф бўлишди. Бу Расулуллоҳ (с.а.в.)га етгач, муҳожирлар билан уларнинг олдига бордилар ва: “Эй мусулмонлар жамоаси, Аллоҳ ислом билан сизни азиз қилганидан кейин, қалбларингизни улфат қилиб, жоҳилият ишларини кесганидан кейинорангизда мен бўла туриб ҳам жоҳилият даъвосини қиласизларми? Яна аввалгидек кофирликка қайтасизми? Аллоҳ, Аллоҳ...”, дедилар. Шунда қабила аҳли бу иш душманларининг ҳийла-ю, васвасаси эканини билиб, қуролларини қўлларидан ташлаб йиғлаб юборишди. Бир бирларини қучоқлаб Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга қайтиб кетишди.
Жобир ибн Абдуллоҳ айтади: Ўшанда биз учун Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кўра ёмонроқ келувчи бўлмаганди. У киши келиб қўллари билан ишора қилгандилар, биз тўхтадик. Аллоҳ орамизни ислоҳ қилди. Шу пайтда биз учун Расулуллоҳ (с.а.в.)дан яхшироқ киши йўқ эди. Мен ўша кундан кўра бошланиши қабиҳроқ, ваҳшийроқ ва охири эса яхшироқ кунни кўрмадим.
 
101-оят. Сизларга Аллоҳнинг оятлари тиловат қилинаётган, Унинг Пайғамбари орангизда бўлган бир пайтда қандай қилиб Диндан қайтасизлар?! Ким Аллоҳга боғланса (яъни, Унинг Динини маҳкамушласа), бас, муҳаққақки, Тўғри Йўлга ҳидоят қилинибди.
Ибни Аббос р.а. айтади: “Авс ва Ҳазраж қабилалари ўзаро гаплаши бўтиришган эди. Бирдан жанжаллашишиб, бир-бирларига қурол кўтиршгача боришди. Шунда ушбу оят “...Аллоҳнинг арҳқонига (Қуръонга) боғланингиз ва (фирқа-фирқа бўлиб) бўлинмангиз....”, оятигача нозил бўлди”.
 
110-оят.(Эй уммати Муҳаммад), сизлар одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро, сизлар яхши амалга буюрасиз, исён – гуноҳдан қайтарасиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли Китоб ҳамиймон келтирганда эди, ўзлари учун яхши бўларди. Улардан (Муҳаммад алайҳис-саломнинг ҳақ Пайғамбар эканликларига иймон келтирган) мўминлари ҳам бор ва (лекин) уларнинг кўплари итоатсиз кимсалардир.
Икрима ва Муқотил: “Бу оят ибни Масъуд, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал ва Абу Ҳузайфанинг озод қилган қулиСолим ҳақларида нозил бўлган. Икки яҳудий Сайф ва Ваҳб ибн Яҳудо уларга: - Сиз бизни даъват қилаётган нарсадан кўра, бизнинг динимиз яхшироқдир ва биз сиздан кўра афзалроқ ва яхшироқмиз, - дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди”, дедилар.
 
113-оят. (Аҳли Китобларнинг ҳаммаси ҳам) Барробар эмас. Аҳли Китоб орасида сажда қилганҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган Тўғри (Йўлдаги) жамоат ҳам бор.
Ибни Аббос ва Муқотил айтишади: Абдуллоҳ ибн Салом, Саълаба ибн Саъна, Усайд ибн Саъна, Асад ибн Убайд ва бошқа яҳудийлар исломни қабул қилишгач, яҳудий роҳиблари: “Муҳаммадга ичимиздан энг ёмонларимиз иймон келтирди. Агар яхши одам бўлишганда ота-боболарининг динини тарк этмасдилар”, дейишди. Уларга эса: “Сизлар динингизни бошқа динга алмаштириб хиёнат қилдинглар”, деганларида, Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Ибни Масъуд р.а.: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) хуфтон намозини кечиктирдилар. Сўнг масжидга чиқиб одамларни намозни кутаётганликларини кўриб: - Бирор дин вакилларида мана шу соатда Аллоҳни зикр қиладиган ҳечким йўқ, - дедилар. Шунда ушбу оятлар нозил бўлди”.
Абдуллоҳ ибни Масъуд р.а. айтади: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) ушланиб қолдилар. Баъзи аёлларининг ҳузурида эдилар. Токи кечанинг учдан бири ўтгунга қадар хуфтонга келмадилар. Келган пайтларида баъзимизнамоз ўқиётган, баъзимиз эса чалқанча ётган эдик, У кишини кўриб хурсанд бўлиб кетдик.Шунда: “Аҳли китоблардан ҳеч ким ушбу намозни ўқимайдилар”, дедилар”, шунда ушбу оят нозил бўлди.
 
118-оят. Эй мўминлар, ўзларингдан бошқаларни (яъни, ғайридинларни) сирдош – дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишдакучларини аямайдилар ва сизларни қийинчилик-машаққатларга дуч келишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари ўз оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги (адоватлари) эса янада каттароқдир. Агар ақл юргизсангизлар сизлар учуноят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик.
Ибни Аббос ва Мужоҳид айтади: Бу оят мўминлардан бир гуруҳи ҳақида нозил бўлган. Улар мунофиқлар билан жуда яхши муносабатда бўлишарди ва яҳудлар билан борди-келди қиларди. Улар яқинликлари, дўстликлари, қўшничиликлари, эшитганликлари ва аҳдлашганликлари учун шундай қиларди. Аллоҳ мўминларни улар билан яқин дўст тутишдан қайтариб ушбу оятни нозил қилди. Улардан фитна чиқиш хавфи кўп эди.
 
121-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), аҳли оилангизҳузуридан чиқиб, мўминларни урушадиган жойларига тахт қилиб қўйган пайтингизни эсланг! Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.
Масъад ибн Махрома айтади: Абдурроҳман ибн Авфга: - Эй тоға, Уҳуд кунидаги қиссаларингиздан айтиб беринг, - дедим. У киши Оли Имрондан бир юз йигирманчи оятдан 154- оятгача ўқигин, топасан, - дедилар.
 
128-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз учун бу ишда (яъни, бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни, инон-ихтиёр) йўқдир. (Аллоҳнинг Ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қиларёки золимликлари сабабли азоблар.
Анаср.а. айтади: Уҳуд куни Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олд тишлари синди, бошлари ёрилиб қон оқа бошлади. У киши: “Пайғамбарини жароҳатлаган, унинг тишини синдирганқавм қандай ҳам нажот топсин. Уларни Роббиларига даъват қилаётган эдику”, дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.Солим оталаридан: Расулуллоҳ (с.а.в.) фалончи ва фалончини лаънатладилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Солим оталаридан у киши Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: Бомдод намозида рукудан бошларини кўтаргач: “Роббана лакал ҳамд, эй Аллоҳ, фалончи, фалончиларни лаънат қилгин”, деб айрим мунофиқларни дуойи бад қилдилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Бухорий ривояти.
Абу Ҳурайра р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) бомдод намозида қироатни тугатгач, такбир айтиб бошларини рукудан кўтардилар ва тик турган ҳолларида: “Валид ибн Валидни,Салама ибн Ҳишомни, Ийош ибн Абу Робиани ва заиф мусулмонларни қутқаргин. Музор қабиласига азобингни қаттиқ қилгин. Азобингни уларга Юсуфнинг йилларидек қилгин. Эй Аллоҳим, Лиҳённи, Роълни, Заквонни, Аллоҳ ва Расулига осий бўлганларни лаънат қилгин”, дедилар.
 
135-оят. (У тақвадор зотлар) қачон бирон-бир фаҳш-гуноҳ қилиб қўйсаларёки (қандайдир нолойиқиш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳлари учун мағфират – кечирим сўрайдиган, - ҳар қандай гуноҳни Ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, - билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир.
Атонинг ривоятида Ибни аббоср.а. айтади: Бу  оят Набҳон исмли хурмо сотувчи ҳақида нозил бўлган. Унинг олдига чиройли бир аёл келиб хурмо сотиб олди. Набҳон аёлни ўзига тортиб ўпиб олди. Кейин эса қилган ишидан пушаймон бўлиб, Расулуллоҳ (с.а.в.)га айтиб берди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Калбийнинг ривоятида Ибни Аббос р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ансорий ва бир сақафий кишининг ораларини ака-ука тутинтирдилар. Улар бир бирларидан ҳеч ажралмасди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ғазотга чиққанларида Сақафийлик киши ҳам чиқди. Аҳли ва оиласининг эҳтиёжларига қараб туришни ансорийга тайинлади. У сақафийнинг оиласидан хабар олиб турди. Бир куни бориб биродарининг аёлини ғусл қилаётганини кўриб қолди. У сочларини ёзиб олганди. Фикри бузилиб изн сўрамасдан ичкари кирди ва уни ўпиш учун борди. Аёл эса юзини қўли билан тўзсди. У қўлнинг устидан ўпди. Кейин эса уялди. Пушаймон бўлиб қайтиб кетди. Аёл: “Субҳаноллоҳ омонатингга хиёнат қилдинг, Роббингга осий бўлдинг, ҳожатингга ҳам эришмадинг”, деди. У қилмишига пушаймон бўлиб тавба қилди ва тоққа чиқиб кетди. Сақафий келгач аҳли унинг қилмишини айтиб берди. У биродарини қидириб кетди ва сажда қилиб: “Эй Роббим, гуноҳкор бўлдим. Биродаримга хиёнат қилдим”, деб турганвақтида топди. Унга: “Эй фалончи, тур, Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб, гуноҳинг ҳақида сўрагин. Эҳтимол Аллоҳ сени кечириб бирор йўл кўрсатса”, деди. Улар бирга Мадинага қайтишди. Бир куни аср вақтида Жаброил а.с. унинг тавбвси ҳақида ушбу оятни нозил қилди. Шунда Умар: Эй Расулуллоҳ, бу оят мана шу киши учун нозил бўлдими ёки умум инсолар учунми?, - деб сўраганида “Ҳамма инсонлар учун умумийдир”, деган жавобни олди.
Ато айтади: Мусулмонлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га: “Бани Исроил Аллоҳнинг наздида биздан кўра азизроқми? Агар уларнинг бирортаси гуноҳ қилса гуноҳининг каффорати эшиги остонасига: қулоғингни кес, бурнингни кес, фалон ишни қил”, деб эрталаб ёзилган бўларди, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) сукут қилдилар. Бирдан ушбу оят нозил бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.)”сизга ундан кўра яхшироғининг хабарини берайми”, деб ушбу оятни ўқиб бердилар.
 
139-оят.(Эй мўминлар), куфрга қарши курашда (сустлашмангиз) ва (Уҳуд жангидаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангиз, сизлар устун бўлгувчидирсизлар.
Ибни Аббос р.а. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг асҳоблари Уҳуд жангида енгилдилар. Шу пайт Холид ибн Валид мушриклар отлиқлари билан мусулмонларнинг тепасига тоққа кўтарилмоқчи бўлдилар
Расулуллоҳ (с.а.в.): “Эй Аллоҳим, улар биздан тепага кўтарила олмасинлар, Эй Аллоҳим бизда куч-қувват  фақат сен биландир, эй Аллоҳим, бу шаҳарда мана шулардан бошқа сенга ибодат қилмайди”, дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оят нозил бўлди. Кейин мерган мусулмонлар тўпланиб тоққа кўтарилишди ва мушрикларни ўққа тута бошлади. Аллоҳнинг “Ўзларинголий бўлган ҳолда”, деган сўзи мана шудир. Мерганлар отлиқларни енгишди.
 
140-оят. Агар (бугун - Уҳудда) сизларга жароҳат етган бўлса (Бадр жангида) у қавмга ҳам худди шундай жароҳат етган.  (Токи ибрат бўлсин деб) Шунда ушбу оят нозил бўлди (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмайди.
Рошид ибн Саъд: “Расулуллоҳ (с.а.в.) Уҳуддан ғамгин, хафа бўлиб қайтаётганларида бир аёл ўлдирилган эри ва ўғлини келтириб шовқин сўрон билан юзига ура бошлади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Пайғамбарингга ҳам шундай қиласанми?”, дедилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди”.
 
144-148-оятлар. Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни Муҳаммад алайҳис-салом), вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким қайтиб кетса, Аллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Аллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофатлайди. Ҳар бир жон фақат Аллоҳнинг изни билан, аниқ белгилаб-ёзиб қўйилган муддатда ўлади. Ким дунё савобини истаса (яъни, фақат ўлжа истаб жангга кирса) унга ўша истаган нарсасини берурмиз. Ким Охират савобини истаса, унга-да истаган нарсасини берурмиз.Ва шукр қилгувчиларни муносиб мукофатлаймиз. Қанчадан-қанча Пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар (кофирларга қарши) жанг қилганлар. Ҳамда Аллоҳ Йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик – заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади. Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: “Парвардигоро, Ўзинг бизнинг гуноҳларимизни ва ишларимизда ҳаддан ошиб қилган хатоларимизни мағфират айла, (жанг майдонларимизда) қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!”. Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини (ғалаба ва мол-давлатни) ва ҳам Охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди. Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади.
Атиятул Авфий айтади: Уҳудда мусулмонлар енгилишгач, баъзи одамлар: “Муҳаммад мағлуб бўлди. Уларга (мушрикларга) қўлингизни берингиз. Ахир улар ўз ака-укаларингиз-ку”, дейишди. Баъзилар эса: “Агар Муҳаммад ўлган бўлсапайғамбарингиз юрган йўлдан унга эргашиб юрмайсизми?”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
151-оят. (Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни, жонсиз бутларни) Аллоҳга шерик қилганларисабабли кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилгувчиларнинг борар жойлари нақадар ёмон жой!
Саддий айтади: Уҳуд куни Абу Суфён ва мушриклар Маккага қайтаётиб, маълум жойгача етиб боргач, қилган ишларига пушаймон бўлишди. Ва ўзларича “Қандай ёмон иш қилдик-а, уларни енгдик, ўлдирдик, озгина қолганида эса, уларни қолдириб ортимизга қайтиб кетяпмиз. Орқага қайтиб, битта қолдирмай қириб ташлаймиз”, дедилар. Шундай ниятда туришганда Аллоҳ уларнинг қалбларига қўрқувни солди. Улар эса ниятларидан қайтишди.
 
152-оят. Аллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чиқди – сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. Ту сусткашлик қилиб, (Пайғамбар алайҳис-саломнинг), амру-фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни авф қилди. Аллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат Соҳиби бўлган Зотдир.
Муҳаммад ибн Каъб Ал-Қуразий айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) мағлуб бўлиб Мадинагша қайтгач, баъзи соҳабалар бу мағлубият қаердан келди, Аллоҳ бизга нусратни ваъда қилган эди-ку,- дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни “...Орангизда дунё истаган кишилар ҳам...” нозил қилди. Яъни мерганлар назарда тутилган.
 
161-оят. Бирон пайғамбар учун (урушдан тушган ўлжаларга) хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, Қиёмат Кунида (Аллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолида қилган амалига комил жазо олғай.
Ибни Аббос р.а. Бадр куни мушриклардан қўлга қизил қотийфа йўқолди. Одамлар: “Эҳтимол, Набий (с.а.в.) олгандирлар”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Ҳасиф айтади: Саъий ибн Жубайрга ушбу оятни айтганимда у “Яғулла”, эмас, балки “йағила”, яъни “хиёнат қилиш” эмас балки “жангга кириб ўлдирилиши” мумкин эмасдир, деди.
Мужоҳид ибни Аббос р.а.дан ривоят қилади: Ушбу оят “Яғила”деб ўқиса, инкор қилар: “Қандай қилиб пайғамбар жангга кириб бориши мумкин эмас ва ўлдирилиши ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таоло: “Ва пайғамбарни ўлдирдилар”, деди-ку, лекин бу оят мунофиқлар Расулуллоҳ (с.а.в.)га бир ғаниматни олган деб туҳмат қилишганида нозил бўлгандир”, дедилар
Заҳҳок айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.)разведкачилар юбордилар ўзлари эса ғаниматларни қўлга киритиб одамларга тақсимлаб бердилар. Разведкачиларга ҳеч нарса тақсимламадилар. Разведкачилар келгач: - Ўлжани бўлиб, бизга улуш ажратмабдилар,- дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Салама: Зоҳҳак уни “йағила”, деб ўқиди, дейдилар.
Зоҳҳак ибни Аббос р.а.дан: “Ҳунайн куни Расулуллоҳ (с.а.в.)га ғаниматлар келтирилгач, бир киши бир игнани билдирмай олди. Шунда ушбу оят нозил бўлди”.
Калбий ва Муқотил: “Уҳуд куни мерганлар постларини ғанимат талабида тарк этишди. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.) “Ким нимани олса у ўшаникидир”, десалар керак. Худди Бадрдагидек ғаниматларни бўлиб бермасалар керак”, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) “Сиз бизни хиёнат қилиб ўлжани бўлиб бермайди деб ўйладингизми?”, дедилар. . Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Яна ибни Аббос р.а.дан ривоят қилинади: Аслзода одамлар Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ғаниматлардан уларга алоҳида улуш ажратишини талаб қилишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
 
165-оят. (Эй мўминлар), агар сизларга (Уҳудда душман томонидан) бир мусибат етса, - ҳолбуки, сизлар (кофирлар бадр жангида) унга икки Барробар мусибат етказган эдингиз – “Бу бало қандай кеди?”, дейсизларми?! (Эй Муҳаммад (с.а.в.)), уларга: “Бу (мусибат - мағлубият) ўз қилмишларингиздан”, деб айтинг! Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир.
Ибни Аббос р.а.айтади:
Умар ибн Хаттоб менга айтдиларки: “Бадрдан кейинги йили Уҳудда мусулмонлар Бадрда асрларни фидя олиб қўйиб юборишгани учун жазоландилар. Мусулмонлардан етмиштаси ўлдирилди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг асҳобларининг айримлари қочишди. У кишининг курак тишлари синди. Дубулға бошларини ёриб юборди, юзлари қонга бўялди.  Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди”.
 
169-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазли карами билан уларга берган неъматларидан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар.
Саид ибн Жубайр ибни Аббос р.а.дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Биродарларингиз Уҳудда ҳалок бўлгач, Аллоҳ уларнинг руҳларинияшил қушларнинг ичларига жойлади. У қушлар жаннат анҳорларидан сув ичади. Меваларидан ейди, Аршнинг соясида осилган олтин қандилларда бошпана топади. Улар бундай яхши егулик, ичгулик ва бошпаналарни кўргач: “Биз жаннатда ризқланаётганлигимизни ким биродарларимизга етказади. Токи улар жиҳоддан орқада қолмасинлар ва уруш вақтида қўрқоқлик қилмасинлар?”, дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: “Мен ўзим сизнинг номингиздан етказаман”, деб ушбу оятни нозил қилди. Имом Ҳоким ривояти.
Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.) менга қараб: “Нима учун ғамгин кўринаяпсан?”, дедилар. Мен “Эй Расулуллоҳ отам ўлдирилдилар. Менга қарз ва бола-чақаларни ташлаб кетдилар”, дедим. У киши: “Сенга айтайми, Аллоҳ бирор киши билан фақатгина парда ортидан гапалашади. Лекин У сенинг отанг билан юзма-юз гаплашиб: - Эй бандам, Мендан сўрагин, бераман, - деди. Отанг: - Сендан мени дунёга қайтаришинги, яна қайтадан сенинг йўлингда ўлдирилишни сўрайман,- деди. Аллоҳ эса: - (Ўлган) бандалар дунёга қайтмасликлари ҳақида ваъдам бор, - деди.Отанг – Эй Роббим, (Менинг ҳолатимни) ортимда қолганларига етказгин, - деди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди”, дедилар.
Саид ибн Жубайр айтади: “Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва Мусъаб ибн Умайрлар Уҳуд кунида шаҳид бўлишгач ва ўзлари ризқлантирилган яхшиликларни кўришгач – Қанийди, биродарларимиз, бизга берилган яхшиликларни билишса эди, жиҳод қилишга рағбатлари ошиб кетарди, - дейишди. Шунда Аллоҳ - Мен сизнинг номингиздан етказаман, деб ушбу оятни “...Аллоҳ мўминларнинг мукофатини зоеъ қилмайди”, оятигача нозил қилди”.
Абу Зуҳо: Бу оят Уҳуд аҳли учун хоссатан нозил қилингандир.
Бир гуруҳ муфассирлар айтишади: Бу оят “Биъри мауна”шаҳидлари ҳақида нозил бўлган. Уларнинг қиссалари машҳурдир. Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ёсар “Мағозий” яъни, “Ғазотлар” китобида зикр қилган.
Бошқалар эса: Шаҳидларнинг (дунёдаги) таниш-билишлари агар уларга неъмат, хурсандчилик етса афсусланиб: “Биз хурсандчиликда, неъматлар ичидамиз. Оталаримиз, болаларимиз, биродарларимиз эса қабрдалар”, дер эдилар. Шунда Аллоҳ уларга тасалли бериб ва шаҳидлар ҳолидан уларни хабардор қилиб ушбу оятни нозил қилди.
 
171-172-оят. Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат – мусибат етганидан кейин ҳам Аллоҳ ва Пайғамбарига бўйинсунган мўминларнинг ажри – мукофатини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган Аллоҳдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр мукофат бордир.
Амр ибн Динор айтади: Уҳуд жангидан кейин мушриклар Маккага қараб йўлга чиққач, Расулуллоҳ (с.а.в.) одамларни уларнинг ортидан қувишга чақирдилар. У кишига етмиш киши ижобат қилди. Мушрикларни орқасидан кетдилар. Абу Суфён эсайўлда Хузао қабиласининг карвонига дуч келиб, уларга: “Агар сизлар Муҳаммад мени қидириб келаётганини кўрсангиз, унга мени катта қўшин билан юрибди”, деб айтинглар, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга дуч келиб Абу Суфён ҳақида сўради. Улар: “Биз уни катта бир қўшин билан кўрдик. Сиз эса оз экансиз, у сизларни янчиб ташлайди”, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса унинг орқасидан қувишда давом этавердилар. Абу Суфён тезроқ ҳаракат қилиб Маккага кириб олди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Ҳишом ибн Урва отасидан, у киши Ойша р.а.дан ривоят қилади: Ойша р.а. Урвага айтди: “Эй синглимнинг ўғли, отанг Зубайр ва бобонг ўша ижобат қилинганлардандир. Расулуллоҳ (с.а.в.)га Уҳуд куни мусибат етгач ва мушриклар Маккага қайтгач у киши уларнинг қайтиб келишидан хавф қилдилар ва: - Уларнинг изидан ким боради, - дедилар. Одамлардан етмиш киши жўнашди. Уларнинг ичида Абу Бакр ва Зубайрлар бор эди”.
 
173-оят. Ундай зотларга айрим кимсалар: “(Қурайш) одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган; бас, улардан қўрқингиз!”, деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: “Бизга ЁлғизАллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли вакилдир!”, дедилар.
Қутода айтади: Бу Уҳуд жангидан кейин бўлган эди. Абу Суфён ва ҳамроҳлари қайтиб кетгач Расулуллоҳ (с.а.в.)? “Аллоҳнинг буйруғи учун бел боғлаб, душманни таъқиб қиладиган бир гуруҳ йўқми? Бу иш душманга ёмон зарба бўлиб ҳар хил мишмишларга тўсиқ бўларди”, дедилар. Шунда мусулмонлардан бир гуруҳи Аллоҳ ўзи биладиган жароҳат машаққатларига қарамай йўлга тушди. Зул Ҳулайқага етиб боришгач Аъробийлар ва одамлар уларнинг олдига келиб Абу Суфён сизга қарши кўп одамлар билан келяпти, - дейишди. Улар эса “Аллоҳ бизга кифоядир, У қандай ҳам яхши Вакилдир”, дейишди. Шунда Аллоҳ улар ҳақида ушбу оятни “...Аллоҳ улуғ фазл Эгасидир”, оятигача нозил қилди.
 
179-оят. Аллоҳ мўминларни сизлар бўлган мана шу ҳолатда (яъни, ким мўмин-у, ким мунофиқлиги маълум бўлмаган ҳолатда) ташлаб қўювчи эмас. Ҳали У (Уҳудда мунофиқларни мўминлардан ажратиб қўйгани каби) нопокни покдан ажратади. Аллоҳ сизларни ғайб илмидан хабардор қилмади. Лекин Аллоҳ пайғамбарларидан Ўзи истаган зотларни сайлаб олур (ва уни ғойибдан хабардор, огоҳ қилур). Бас, Аллоҳ ва пайғамбарларига иймон келтирингиз! Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улуғ ажр – мукофат бордир.
Саддий айтади: Расулуллоҳ (с.а.в.): Худди Одам (Ато)га кўрсатилганидек менга ҳам умматим кўрсатилди. Ва ким менга иймон келтирган-у, ким кофир бўлгани билдирилди, - дедилар. Бу хабар мунофиқларга етгач, масхара қилиб: “Муҳаммад ким унга иймон келтирган-у, ким кофир бўлганини биламан, деб ўйлаяпти. Биз эса у билан бирга юрибмиз-у. Яна у бўлса буни кимлигимизни билмайди”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Калбий айтади: Қурайшликлар: “Эй Муҳаммад, ким сенга қарши чиқса у дўзахда бўлиб, Аллоҳ унга ғазаб қилади, ким сенинг динингга эргашса у жаннатда бўлиб, Аллоҳ ундан рози бўлади”, деб ўйлаяпсанми? Ундай бўлса сенга иймон келтирган ва иймон келтирмаган кишининг хабарини бер-чи, - дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Абул Алия айтади: Мўминлар мунофиқ билан мўминнинг орасини ажратиб турадиган бир белги-аломат беришини сўраганларида Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
180-оят. Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотининг) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Қиёмат Кунида бўйинларига ўралажак! (Барча жонли-жонсиз нарсалар кетар ва) осмонлару Ер мерос бўлиб, Аллоҳнинг Ўзига қолур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир.
Жумҳур муфассирлари айтишади: Бу оят закот бермайдиганлар ҳақида нозил бўлган.
Атий ибни Аббосдан ривоят қилади: Бу оят яҳудий роҳиблари ҳақида нозил бўлган. Улар Муҳаммад (с.а.в.)нинг пайғамбаоликлари ва сифатларини яширишган эди. Аллоҳ “бахиллик”, деб Аллоҳ таоло уларга берган илмини яширишни назарда тутган.
 
181-оят. Албатта Аллоҳ “Аллоҳ камбағал, бизлар боймиз”, деган (яҳудий) кимсаларнинг сўзини эшитди. Уларнинг айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини ёзиб қўюрмиз ва (Қиёмат Куни) уларга: “Куйдиргувчи – дўзахнинг азобини тотиб кўрингиз!”, деб айтурмиз.
Икрима, Саддий, Муқотил, Муҳаммад ибн Исҳоқлар айтишади: “Бир куни Абу Бакр Сиддиқ р.а. яҳудийлар мадрасасига кирди. Яҳудийлар Фанҳос ибн Азуро киши атрофида тўпланиб туришганди. У яҳуд уламоларидан эди. Абу Бакр Фанҳосга: “Аллоҳдан қўрқиб исломга кир! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканлигини аниқ биласан. У сизга ҳақни келтирди. Аллоҳ ҳузуридан Унинг келиши Тавротда ёзилганини ҳам биласиз. Шундай экан, иймон келтир ва тасдиқла. Аллоҳга қарзу ҳасана бер. Сени жаннатга киргизади, савобингни кўпайтириб икки Барробар қилиб беради”, дедилар. Шунда Фанҳос айтди: “Эй Абу Бакр, Роббимиз биздан молимизни қарзга сўрайдими, қарзни фақир бойдан сўрайди-ку? Агар сен айтаётган гап ҳақ бўлса Аллоҳ фақирдир, биз боймиз. Агар бой бўлганда эди, биздан молимизни қарзга сўрамасди”. Буни эшитиб Абу Бакр р.а. ғазабландилар. Ва Фанҳоснинг юзига қаттиқ уриб: “Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, Агар орамиздаги аҳд бўлмаганида эди, эй Аллоҳнинг душмани. Бўйнингга қилич солардим”, дедилар Фанҳос эса Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб: - Эй Муҳаммад, дўстинг менга нима қилганини қара деб, - шикоят қилди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакрга: - Нега бундай қилдинг?, дедилар. У киши: - Эй Расулуллоҳ, бу Аллоҳнинг душмани жуда хунук гап айтди. Айтишича Аллоҳ фақир, булар эса бой эмиш. Шунинг учун Аллоҳ йўлида ғазабланиб, юзига урдим, - деди. Фанҳос буни бўйнига олмади. Шунда Аллоҳ азза ва жалла Фанҳосни рад қилиб ва Абу Бакрни тасдиқ қилади”.
 
183-оят. У кимсалар: “Албатта Аллоҳ бизни бирон пайғамбар то бир қурбонлик атаб, уни (осмондан тушган) олов еб (яъни, ёндириб) кетмагунча унга иймон келтирмаслигимизни буюрган”, дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: “Муҳаққақки, мендан илгари сизларга кўп пайғамбарлар очиқ ҳужжатларини ва сизлар айтган нарсани (яъни, қурбонликларни) келтирганлар. Энди агар шу айтган гапларингиз рост бўлса, нима учун уларни ўлдирган эдингизлар?!”.
Калбий айтади: Бу оят Каъб ибн Ашраф, Молик ибн Сайф, Ваҳб ибн Яҳудо, Сайд ибн Табух, Фанҳос ибн Азуро ва Ҳай ибн Ахтоб ҳақларида нозил бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига бориб: “Аллоҳ сени бизга элчи қилиб юборганини даъво қилаяпсанми? Сенга Китоб нозил бўлдими? Аллоҳ Тавротда биз билан шундай аҳдлашганки: Биз Аллоҳ тарафиданман деб даъво қилаётган бирор пайғамбарга олов еб битирадиган қурбонлик келтирмагунча иймон келтирмаймиз. Агар сен шундай қилсанг, сени тасдиқлаймиз”, дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.  
 
186-оят. (Эй мўминлар), албатта молу жонларингизда имтиҳон қилинурсизлар (яъни, Аллоҳ таоло мол ва жонларингизга хилма-хил офату балолар юбориб, сизларнинг иймонингизни текшириб кўрар) ва албатта сизлардан илгари Китоб берилган кимсалар томонидан ва мушриклар томонидан кўп азият-маломатлар эшитажаксизлар. Агар (озорларига) сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллоҳдан қўрқсангизлар (нажот топурсиз). Чунки бу иш (яъни, сабр-тоқатли бўлиб, Аллоҳдан қўрқиш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир.
Каъб ибн Молик р.а. айтади: Яҳудий Каъб ибн Ашраф шоир эди. У ўз шеърларида Расулуллоҳ (с.а.в.) ва Қурайш кофирларини бир бирига қарши қўзғарди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларида мусулмонлар, мушриклар ва яҳудлар бир жойда яшашрди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларнинг келишиб, тотув яшашларини хоҳлардилар. Лекин, мушриклар ва яҳудийлар мусулмонларга қаттиқ азиятлар етказишарди. Шунда Аллоҳ пайғамбарини бунга сабр қилишга буюрди ва шулар ҳақида ушбу оят нозил бўлди.
Зуҳрий Урва ибн Зубайрдан у киши Усома ибн Зайддан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) устига Фадакликларнинг қодифаси бўлган, эшакка миниб, орқаларига Усома ибн Зайдни ҳам мингаштирдилар ва бани Ҳорис ибн Ҳазраждаги Саид ибн Убодани кўргани бордилар. Бу Бадр жангидан олдин эди. Йўлда одамлар тўпланиб ўтиришган ердан ўтиб қолдилар. Уларнинг орасида Абдуллоҳ ибн Убай ҳам бор эди. У ҳали исломга кирмаганди. У ерда ҳар хил одамлар: Мусулмонлар, мушриклар  яҳудлар ўтиришарди. Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳа ҳам шу ерда эди. Эшакнинг чанги уларга етгач Абдуллоҳ ибн Убай ридоси билан бурнини беркитди ва: “Бизга чангитманглар”, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) тўхтаб, салом бердилар ва эшакдан тушиб уларни аллоҳга даъват қилдилар ва Қуръон ўқиб бердилар. Шунда Абдуллоҳ ибн Убай: “Эй киши, сен яхши гапларни айтяпсан, агар гапларинг ҳақ бўлса, унда нима учун бу гапларинг билан бизга азият етказиб, мажлисимизни бузаяпсан? Йўлингдан қолма. Ким сенинг олдингга борса ўшанга гапиргин”, деди. Буни эшитиб Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳа: “Йўқ эй Расулуллоҳ, бу гапларни мана шу мажлисларимизда гапиринг, биз шуни хоҳлаймиз”, деди. Мушриклар, яҳудлар ва мусулмонлар ўзаро низолашиб, бир бирларига ҳужум қилишларига оз қолди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни тинчишларини кутиб турдилар. Шундан сўнг эшакларига миниб, Саъд ибн Убоданинг олдиларига бордилар. Унга: “Эй Саъд, Абу Ҳаббобни (Абдуллоҳ ибн Убайни) нима деганини эшитдингми?”, дедилар-да йўлдаги воқеани айтиб бердилар. Саъд ибн Убода эса: “Эй Расулуллоҳ, уни кечиринг, авф қилинг. Сизга китоб нозил қилган Зотга қасамки, дарҳақиқат Аллоҳ сиз орқали ҳақни келтирди”, деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) уни кечирди ва ушбу оят нозил бўлди.
 
188-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни, одамларни Ҳақ Йўлдан адаштиришлари) билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ макондалар, деб ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир.
Абу Саид Худрий айтади: “Расулуллоҳ (с.а.в.) бирор ғазотга чиқсалар бир гуруҳ мунофиқлар у киши билан бормасдилар. Қайтганларидан кейин эса узр айтиб қасам ичишар, қилмаган ишлари билан мақтанишни яхши кўришарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди”. Имом Муслим ривояти.
Язид ибн Аслам айтади: Мадина амири Марвон ибн Ҳакамнинг ҳузурида Абу Саид Худрий, Зайд ибн Собит ва Рофиъ ибн Худайжлар бор эди. Марвон: “Эй Абу Саид, Аллоҳнинг “...сиз ҳаргиз қилган ишлари (яъни, одамларни Ҳақ Йўлдан адаштиришлари) билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар...”, ояти ҳақида нима дейсиз? Аллоҳга қасамки, биз қилган ишимиз билан хурсанд бўламиз, қилмаган амалларимиз учун мақтанишни яхши кўрамиз”, деди. Шунда Абу Саид: “Бу оят бу ҳақда эмас, Расулуллоҳ (с.а.в.) вақтларида одамлар ғазотдан қолишарди. Агар асҳобларга мусибат етса қолганликлари учун хурсанд бўлишарди. Агар мужоҳидларга хурсандчилик етса, уларга қасам ичиб, (узр айтишарди) қилмаган ишлари билан мақтанишни хоҳлашарди”, деди.
Алқама ибн Ваққос айтади: Марвон эшикбони Рофеъга деди: “Ибни Аббосга бориб айт: Агар одам қилган иши билан хурсанд бўлса ва қилмаган иши билан мақтанишни яхши кўрса, азобга тутиладими? Агар шундай бўлса бизнинг ҳаммамиз азобланамиз-ку!”Абу Рофеъ ибни Аббос р.а.га бу хабарни етказганида: “Сизлар бу оятни нега бундай тушуняпсиз? Расулуллоҳ (с.а.в.) яҳудларни чақириб айрим нарсалар ҳақида сўрадилар. Улар яшириб, ўзгартириб жавоб бериш ва саволларига жавоб беришгани учун мақтов кутаётгандек қилиб, ўзларини кўрсатишди. Қилган ишлари, яъни ҳақни яширганларидан хурсанд бўлишди”, деди. Кейин ибни Аббос қўйидаги оятни ўқиди: “Ўшанда Аллоҳ Китоб берилганлардан, уни инсонларга очиқ баён қилиб берасиз,- деб аҳд олган эди”. Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
Заҳҳок айтади: Мадина яҳудийлари Ироқ, Яман ва хатлари етиб борадиган ер юзи яҳудийларига хат ёзишди: “Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбари эмасдир. Ўз динларингда собит туринглар. Ҳаммамизнинг сўзимиз бир жойдан чиқсин”. Шундай қилиб уларнинг гапи бир жойдан чиқишди ва Қуръонга кофир бўлишди. Бундан хурсанд бўлишиб: “Гапимизни бир жойдан чиқарган Аллоҳга шукр. Биз тафриқаланмадик, динимизни ҳам тарк этмадик. Биз намоз ва рўза аҳлларимиз, аллоҳнинг дўстларимиз”, дейишди. Аллоҳнинг бу ояти шу ҳақдадир. Улар қилган ишлари билан хурсанд бўлдилар ва қилмаган ишлари яъни, намоз, рўзалари ибодатлари билан мақтанишни яхши кўрдилар.
 
190-оят. Албатта осмонлар ва Ернинг яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиниб туришида ақл эгалари учун (бир Яратгувчи ва Бошқариб турувчи Зот мавжуд эканлигига) оят аломатлари бордир.
Ибни Аббос р.а. айтади: Мушриклар яҳудийларга: “Мусо сизларга қандай оят, мўъжизалар келтирган?”, дейишди. Улар: “Унинг асоси ва кўрувчилар учун оппоқ кўринган қўли”, дейишди. Кейин улар насаролар олдига бориб: “Исо нима иш қиларди?”, деб сўради. Улар: “Кўр ва песларни тузатарди, ўликларни тирилтирарди”, дейишди. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.)га бориб: “Роббингга дуо қил! Сафо тоғини олтинга айлантириб берсин”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
195-оят. Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (дейди): “Албатта Мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро, бировингиз бировингиздандирсиз. (яъни, эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, (ватанларидан) ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, Менинг Йўлимда азиятлар чеккан ва (Менинг Йўлимда) жанг қилиб, қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритурман. Бу Аллоҳ ҳузуридан бўлган савоб – мукофот бўлади. Зеро, энг гўзал – мукофотАллоҳнинг ҳузуридадир”.
Умму Салама р.а.нинг болаларидан бири Салама ибн Амр ибн Абу Салама айтади: Умму Салама Расулуллоҳ (с.а.в.)га: “Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ ҳижрат борасида бирор нарса деб аёлларни зикр қилганини эшитмадим”, деганларида Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди. Имом Ҳоким ривояти.
 
196-оят. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), сизни кофирларнинг шаҳарларида кезишлари (яъни, уларнинг ҳар жойда керилиб юришлари) алдаб қўймасин!
Бу оят Макка мушриклари ҳақида нозил бўлган. Улар фаровон, енгил, роҳат-фароғатда яшашарди. Тижорат қилишар ва кўп неъматлар ичида эди. Буни кўриб баъзи мўминлар: “Аллоҳнинг душманлари кўриб турганимиздек яхшиликда яшашяпти. Биз эса очлик ва машаққатдан ҳалок бўлаяпмиз”, дейишди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
 
199-оят. Албатта аҳли Китоб ичида Аллоҳга ҳамда сизларга нозил қилинган нарсага – (Қуръонга) ҳам, ўзларига нозил қилинган нарсага (Тавротга, Инжилга) ҳам иймон келтирадиган, Аллоҳга итоат қилиб бош эгувчи, Аллоҳнинг оятларини озгина қийматга сотиб юбормайдиган зотлар ҳам бор эканлиги аниқ-равшандир. Ана ўшалар учун Парвардигорлари ҳузурида ажру савоб бордир. Албатта Аллоҳ тезда ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир.
Жобир ибн Абдуллоҳ, Анас, ибни Аббос Қутода р.а.лар айтишади: “Бу оят Нажжоший ҳақида нозил бўлган. У ўлгач, Жаброил а.с. Расулуллоҳ (с.а.в.)га ўша куннинг ўзида бунинг хабарини етказди. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларга: Чиқингизлар! Сизнинг ерингиздан бошқа ерда вафот этган биродарингизга жаноза намозини ўқинг”, дедилар. Улар “Ким экан у?”, деб сўрашганида “Нажжоший вафот этди”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бақиъ қабристонига чиқдилар. У кишига Мадинадан Ҳабашистон ерларигача кўрсатилди. Нажжошийнинг тобутини кўрдилар ва тўрт такбир билан жаноза намозини ўқиб унга истиғфор айтдилар. Сўнг асҳобларига ҳам истиғфор айтишга буюрдилар. Мунофиқлар: “Буни қаранглар, бир ҳабаш, ёввойи, ҳеч қачон кўрмаган бир насронийга жаноза намозини ўқияпти. У бунинг динида бўлмаса”, дейишди. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
Мужоҳид, ибни Журайж, ибни Зайдлар айтишади: “Бу оят иймон келтирган аҳли китобларнинг барчаси учун нозил бўлган”.  
 
200-оят. Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш – жиҳод учун) белингиз боғлиқ (ҳолда ҳозир) бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким, (шунда) шояд нажот топгайсизлар!  
Довуд ибн Солиҳ айтади: Абу Салама ибн Абдурроҳман менга: “Эй биродаримнингўғли, бу оят нима сабабга кўра нозил бўлганинибиласанми?”, деди. Мен “Йўқ”, дедим. У киши: “Эй биродаримнинг ўғли, Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида белни боғлаб тахт бўлиб, пойлаб туриладиган бирор нарса йўқ эди. Лекин бир намоздан кейин кейинги намозни кутишгина бор эди”, деди.Ҳоким ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase