Атеистик Хитой уйғурларни экстремист ва террорчи деб атайди
Уйғурлар туркийзабон мусулмон халқ, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги асосий этник гуруҳ ва туб аҳоли. Сўнгги ўн йил ичида Хитой ҳукумати АҚШ ва бошқа давлатлар геноцид деб таърифлаган "терроризмга қарши кураш номи билан" уларга қарши репрессия кампаниясини бошлади. БМТ Хитойнинг инсониятга қарши жиноятлари масаласини кўтармоқда.
Швецияда даниялик экстремист яна Қуръони каримни ёқди
Аввалроқ Швеция ҳукумати Расмус Палуданга мусулмонлар учун муқаддас китоб нусхасини яна бир бор омма олдида ёқишга рухсат берган эди
Ироқда Янги йил. Ким нишонламаса, ўша экстремистми?
Ироқнинг катта қисмида ИШИД вужудга келиши ва бошқаруви, кейинчалик мағлуб бўлиши билан билан бирга, кутилган тарзда замонавий Ироқ давлати ва жамиятида чуқур жароҳатга олиб келди. Бундай жароҳатнинг энг ёрқин жиҳати – зўрлик билан «мультимаданиятлаштириш», барча – суннийлар, шиалар, насронийлар, язидлар ва бошқалар – бир-бири билан ёнма-ён, уйғунликда ва муҳаббатда яшайдиган Ироқ яратиш ҳисобланади.