Фаластин ғояси ва халқаро ҳуқуқ
Исроилнинг Қуддусни яҳудийлаштиришга қаратилган ўнг қанот саъй-ҳаракатлари фонида, фаластинликлар халқаро ҳуқуққа мурожаат қилишди. 107 давлат Фаластинни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)га тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун овоз берганида, фаластинликларнинг халқаро миқёсда тан олинишига бўлган интилиш катта қадам бўлди.
Полша президенти: Россия йиллар давомида халқаро ҳуқуқни бузаётган тажовузкор давлат
25 апрел куни Полша Республикаси Президенти Анжей Дуда Мўғулистонга ташрифи чоғида халқаро ҳамжамият Россия Федерациясини халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга мажбурлаш учун барча имкониятларни ишга солиши кераклигини айтди.
The Telegraph: Путин халқаро ҳуқуқни писанд қилмаган ҳолда сиёсий беқарорликни юзага келтирмоқда
Қора денгиз акваториясида Россия ҳарбий-денгиз кучлари томонидан Украинанинг учта ҳарбий кемасини қўлга олиш шуни кўрсатадики, Москва ўз қўшнисини қўрқитиш борасида ғайрат кўрсатиш ниятидан қайтгани йўқ. Украиналикларни Москва ўзининг ҳудудий сувлари деб ҳисоблайдиган ҳудудга ноқонуний кирганликда айблаган ҳолда Москванинг хабар қилишича, улар Украинанинг иккита кемасига қарата ўқ отган, яна бир кемани эса ўз кемаси билан бориб урди.